Салом азизлар. Жамоатда аҳамиятсиз хизматлар йўқдир. Баъзилари кўринарли ва баъзилари парда орқасидадир, аммо ҳаммаси ҳам муҳимдир. Кичик ёки яширин хизматлар кўпинча энг катта ўзгариш қилади. Менинг уйимда, энг муҳим чироқ ошхонадаги жудям порлоқ чироқ эмас, балки тунда уйғониб кетиб оёғимни уриб олмаслигим учун ёруғлик бериб турадиган тунги чироқчадир. Ўлчов ва аҳамиятнинг ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ. Ҳар бир хизмат қадрли, чунки ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз учун бир-биримизга муҳтожмиз. Агар танангизнинг бирор аъзоси ишламай қолса нима қиласиз? Сиз касал бўласиз. Бутун танангиз азоб чекади. Тасаввур қилинг жигарингиз ўз-ўзича яшашга қарор қилди: “Мен чарчадим! Мен сенинг танангга бошқа хизмат қилмоқчи эмасман! Мен бир йил дам олишим керак. Мен ўзим учун энг яхши ишни қилмоқчиман! Бошқа бирор аъзо менинг ишимни қилсин.” Унда нима бўлади?
Танангиз ўлади. Бугунги кунда минглаб Масиҳ жамоатлари у ердаги имонлиларнинг хизмат қилиш истаги йўқлиги сабабли жамоатлар ўляпти. Улар кузатувчи сифатида четда қараб туряптилар ва Тана азият чекяпти. Сиз Худога хизмат қилиш учун қўйилгансиз. Исо қуйидаги сўзларни айтганида, У хато қилмаган: “Зеро Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган.” (Матто 20:28) Масиҳийлар учун хизмат қилиш худди уни жадвалга киритиш мумкинлиги каби эркин танловли эмас. Бу Масиҳийлик ҳаётининг юрагидир. Исо “хизмат қилиш” ва “бериш” учун келди ва бу икки феъл сизнинг ердаги ҳаётингизни аниқлаб бериши керак. Хизмат қилиш ва бериш Худонинг сизнинг ҳаётингиз учун тўртинчи мақсадини билдиради. Тереза Она шундай деган, “Муқаддас бериш Худонинг ишини табассум билан бажо келтиришни билдиради.”
Исо руҳий ўсиш ҳеч қачон ўз-ўзича якунланмайди деб ўргатган. Етуклик хизмат учундир! Биз бериш учун ўсамиз. Кўпроқ ўрганаверишимиз етарли эмас. Биз билган нарсаларимизда ҳаракат қилишимиз ва ишонамиз деб даъво қилганимизни амалда бажаришимиз керак. Ифода қилинмай таассурот қолдириш безовталикни келтириб чиқаради. Хизмат қилмай ўрганиш руҳий зерикишни келтириб чиқаради. Жалила кўли ва Ўлик денгизи ўртасидаги қиёслаш ҳали ҳам тўғридир. Жалила кўли ҳаёт кўли деб аталади. Чунки у кўл сувни ҳам олади ҳам беради. Ўлик денгизида эса, аксинча, ҳеч нарса яшамайди, чунки ундан сувнинг чиқиб кетиши йўқдир. Денгиз тўхтаб қолган.
Бугунги кунда кўпчилик имонлилар қилиши керак бўлган охирги нарса Каломни ўргатувчи бошқа машғулотларга иштирок этиш. Улар амалда ишлата олишлари учун етарлича билимга эгалар ва ундан ҳам кўпроқ ўрганмоқдалар. Улар учун керакли нарса хизмат тажрибасидир ва руҳий мушакларини ўстиришларидир.
Хизмат бизнинг табиий мойиллигимизнинг тескарисидир. Кўпинча биз хизмат қилишдан кўра хизмат қилинишга кўпроқ қизиқамиз. Биз “Мен хизмат қилиш ва марҳамат бўлиш учун жой қидираяпман” дейиш ўрнига “Мен эҳтиёжларимни қондира оладиган ва мени марҳаматлайдиган жамоат қидираяпман” деймиз. Биз бошқаларни бизга хизмат қилишларини ҳоҳлаймиз. Лекин биз Исо Масиҳда етук бўлиб борганимиз сайин бизнинг диққатимиз хизматчи ҳаётидек ҳаёт кечиришга қаратилиши керак. Исонинг етук шогирдлари, “Ким менинг эҳтиёжларимни қондира олади?” деб сўрашдан тўхтайди ва “Мен кимнинг эҳтиёжини қондиришим мумкин?” деб сўрайди. Сиз ўзингизга шу саволни берганмисиз?