3:22

Хизмат ва ахамият

MP3

Салом азизлар. Ҳаётингизнинг охирида сиз Худо олдида турасиз ва У сизнинг бошқаларга ўз ҳаётингиз билан қандай хизмат қилганингизни баҳолайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда Худога ҳисобот берамиз.” (Римликларга 14:12) Бунинг маъноси ҳақида яна бир бор ўйлаб кўринг. Бир куни Худо биз ўзимиз учун қанча ҳаракат ва ғайрат қилганимиз билан бошқаларга қанча сарфлаганимизни таққослайди. Ушбу жойда ўзимиз ҳақимиздаги фикрларимиз шундай овоз чиқаради: “Мен жуда банд эдим” ёки “Менинг ўзимнинг мақсадларим бор” ёки “Мен ишлаш, ҳордиқ чиқариш ва нафақага чиқиш учун қайғураётган эдим.” Ҳамма узрларга Худо шундай жавоб беради, “Афсуски, нотўғри жавоб. Мен сени хизмат қилиш ҳаётини яшашинг учун яратдим, қутқардим, чақирдим ва сенга буни буюрдим. Қайси қисмини тушунмадинг?” Муқаддас Калом ишонмайдиганларни шундай огоҳлантиради, “Аммо худбинлик қилиб, ҳақиқатга бўйсунмай ҳақсизлик пайидан бўлганларга қаҳру ғазабини сочади.” (Римликларга 2:8) Аммо масиҳий учун бу абадий меросдан маҳрумликни билдиради. Биз бошқаларга ёрдам берар эканмиз, шундагина тўлиқ ҳаёт бўла оламиз. Исо шундай деган, “Ким жонини аямоқчи бўлса, жонини йўқотади.

Ким Мен ва Инжил учун жонини берса, жонини қутқаради.” (Марк 8:35) Бу ҳақиқат шунчалик муҳимки, у Эски Аҳдда беш марта учрайди. Агар сиз хизмат қилмаётган бўлсангиз, сиз шунчалик мавжудсиз, чунки ҳаёт хизмат қилишдан иборатдир. Худо сизни севишни ўрганишингизни ва бошқаларга беғараз хизмат қилишингизни истайди.

Сиз ҳаётингизни нима учундир берасиз. Бу мансабми, спортми, машҳурликми ёки бойликми? Буларнинг ҳеч бирининг абадий аҳамияти йўқ. Хизмат ҳақиқий ахамият учун йўлдир. Биз хизмат орқали ҳаётимизнинг маъносини топамиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз.” (Римликларга 12:5) Биз Худонинг оиласида бирга хизмат қилар эканмиз, бизнинг ҳаётимиз абадий аҳамиятга эга бўлади.

Павлус шундай деган, “Бадан бир эмас, кўп узвдан иборат.” (1 Коринфликларга 12:14) Худо сизни бу дунёга ўзгариш қилиш учун яратган. У сиз орқали ишлашни ҳоҳлайди. Сизнинг қанча умр кўришингиз аҳамиятли эмас, балки унинг қанчалик марҳамат бўлиши аҳамиятлидир. Сизнинг қанча яшаганингиз эмас, қандай яшаганингиз аҳамиятлидир.

Агар сиз бирор хизматга қатнашмаётган бўлсангиз қандай узрингиз бор? Иброҳим қария, Ёқуб ҳимоясиз, Леа гўзал эмас, Юсуф ёмон муомалада бўлган, Мусо соқов, Гидеон камбағал, Самсон якка ўғил, Раҳаб ахлоқсиз, Довуд оилавий муаммоларга тўла, Илёс ўзини ўлдирадиган, Йеремия безовта, Юнус истаксиз, Наоми тул аёл, Яҳё чўмдирувчи энг кичик нарсада ҳам зиқна, Бутрус ҳиссиётга берилувчи, Марта кўп хавотир қиладиган, Самариялик аёл бир қанча турмушга чиққан, Заккий машҳур эмас, Тўма шубҳаланувчи, Павлус хаста ва Тимўтий қўрқоқ эдилар. Буларнинг барчаси қандайдир камчиликка эга эдилар, лекин Худо уларни Ўзининг хизматида ишлатди. Агар сиз ҳам узрли бўлишни тўхтатсангиз У сизни ҳам ишлатади.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top