Салом азизлар. Худо сизни аниқ мақсад учун яратди ва сиздан бунинг учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилишингизни ҳоҳлайди. Сиз сизда мавжуд бўлмаган қобилиятлар ҳақида ташвишланиш ва уларга эга бўлишга ҳаракат қилишингизга ҳожат йўқ. Унинг ўрнига Худо сизда бор бўлган қобилиятларни ишлатишга диққатингизни қаратишингизни ҳоҳлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар.”(Эфесликларга 5:17) Бирор кунни бекорга кетишига йўл қўйманг. Худо сиздан бўлишингиз ва бажаришингизни ҳоҳлаган нарсани қидиришни ва уни аниқлаштиришни бошланг. Инъомларингиз ва қобилиятларингизни баҳолашдан бошланг. Сиз яхши ўзлаштирган ва ўзлаштирмаган нарсаларга узоқ ва самимий нигоҳ ташланг. Павлус шундай маслаҳат берган, “Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақлли расо одамлар бўлинглар.”(Римликларга 12:3)
Рўйхат тузинг. Бошқа кишилардан уларнинг самимий фикрларини сўранг. Уларга мақтов эшитиш учун эмас, балки ҳақиқатни қидираётганингизни айтинг. Руҳий инъомлар ва табиий қобилиятлар доимо бошқа кишилар томонидан тасдиқланади. Агар сиз ўзингизни ўқитувчи бўлиш ёки қўшиқчи бўлишга инъомингиз бор деб ўйласангиз ва бошқалар бунга қўшилишмаса, нима дейсиз? Агар сизда раҳбарлик қобилияти борлигини билмоқчи бўлсангиз, атрофга қаранг. Агар ҳеч ким сизга эргашмаётган бўлса, сиз раҳбар эмассиз. Шундай саволлар сўранг: Мен ҳаётимда кўрган қайси мевани бошқалар тасдиқлашган? Мен қаерда аллақачон муваффақиятли бўлганман?
Руҳий инъомларни аниқлаш учун синовлар ва қобилиятларни кашф қилиш жуда фойдалидир, аммо улар чегаралангандир. Биринчи навбатда улар стандартлаштирилган, шунинг учун ҳам улар сизнинг ягоналигингизни инобатга олмайди. Иккинчидан, Муқаддас Каломда руҳий инъомларнинг тарифи келтирилмаган, шунинг учун уларни баҳолаш субъектив бўлиб баъзан бирор гуруҳ манфаатларидан келиб чиқиши мумкин.
Иккинчи муаммо шуки, сиз қанчалик етук бўлиб борсангиз, сиз бир қанча инъомлар хусусиятларини ўзингизда намоён қилишингиз керак. Сиз руҳий инъомингизга боғлиқ бўлмаган ҳолда етукликдан келиб чиқиб хизмат қилаётган, ўқитаётган ёки сахийлик билан бераётган бўлишингиз мумкин. Инъомларингиз ва қобилиятларни аниқлаб олишнинг энг яхши йўли бир қанча хизмат жойларида ҳаракат қилиб кўришингиздир.
Мен ёшлигимда юзлаб инъом ва қобилият имтиҳонларини олганман, лекин ўқитиш инъомим борлигини уни амалда бажарганимдан кейингина тушунганман. Мен ўқитиш учун имкониятларни қабул қилганимдан кейингина натижани кўриб, бошқалардан бунинг тасдиғини эшитганман ва кейинчалик “Худо менга шу инъомни берган”лигини тушунганман.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.