3:37

Хизматларда Масиҳга ўхшаб борасиз

MP3

Салом азизлар. Хизматкорлар узрли бўлмайдилар, ҳоҳишсиз ва яхши вазиятни кутиб турмайдилар. Хизматкорлар ҳеч қачон “Шу кунларнинг бирида” ёки “Қачонки яхши вақт бўлса” деб айтмайдилар. Улар фақат қилиниши керак бўлган ишни қиладилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар сиз энг яхши вақтни кутаверсангиз, бирор нарсани амалга ошира олмайсизлар” (Воиз 11:4) Худо сиздан ўзингизда бори билан, қаерда бўлсангиз ҳам қўлингиздан келадиган ишни қилишни кутади. Мукаммалликдан камроқ хизмат энг яхши тилаклардан кўра яхшироқдир. Кўп кишилар хизмат қилмасликларининг сабаби улар хизмат қилиш учун ўзларини лойиқ ҳисобламасликларидир. Улар Худога хизмат қилиш фақат махсус кишиларга тегишли деган ёлғонга ишонадилар. Баъзи жамоатлар “мукаммаллик”ни ўзларига бут қилиб олганлар ва шунинг учун ҳам ўрта қобилиятли кишилар хизмат қилишга ҳаракат қилмайдилар. Сиз “Агар буни тўлиқ бажара олмасанг, буни бажарма!” деб эшитган бўлишингиз мумкин. Лекин Исо ҳеч қачон бундай демаган. Ҳақиқат шуки, қарийб ҳар бир нарсада биз уни биринчи марта бажарганимизда хато қиламиз ва биз бундан ўрганамиз. Ҳақиқий хизматкорлар ҳар бир вазифани бажаришга ўзларини бағишлайдилар. Нима қилсалар ҳам, хизматкорлар ҳар бир вазифани “бутун қалблари билан бажарадилар”.

Вазифанинг ҳажми муҳим эмас. Масала фақат уни бажо келтиришда.

Сиз ҳаётда ҳеч қачон бирор вазифани бажаришга ёрдам бериш учун жуда муҳим ҳисобланмайсиз. Худо сизни ҳеч қачон зерикишдан озод қилмайди. Бу тавсифномангиз учун муҳимдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўз-ўзини алдаган бўлади.”(Галатияликларга 6:3) Сиз ушбу кичик хизматларда Масиҳга ўхшаб борасиз.

Исо баъзи махсус ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкинлигини кўрсатиб берди: оёқни ювиш, болаларга ёрдам бериш, нонушта тайёрлаш ва моховларга хизмат қилиш. Ҳеч нарса У учун майда эмас эди, чунки У хизмат қилиш учун келганди. У буюклигига қарамасдан эмас, балки буюклиги учун бу ишларни бажарди ва биздан ҳам худди шундай қилишимизни кутади.

Кичик вазифалар доимо катта қалб кўрсатади. Сизнинг хизматкор қалбингиз бошқаларнинг хаёлига келмаган кичкина ишларда намоён бўлади. Павлус ҳам кема фалокатидан кейин оловда исиниш учун ўтин йиғиб келди. У худди бошқалар каби чарчаган эди, аммо у буни бошқаларнинг эҳтиёжлари учун қилди. Агар сизда хизматкор қалби бўлса, бирор вазифа сиздан пастда бўлмайди. Катта имкониятлар кўпинча кичик ишларда ўз шаклини яширади. Ҳаётдаги кичкина ишлар катта ишларни белгилаб беради. Худо учун буюк ишларни бажаришни кўзламанг. Унча катта бўлмаган ишларни қилаверинг ва Худо сизни Ўзи ҳоҳлаган вазифасига тайинлайди. Аммо ғайриоддий иш қилишдан илгари, оддий ишни қилишга ўрганинг. Худо учун доимо катта ишларни қилишни ҳоҳловчи кишилар У учун кичкина ишларни қилишни ҳоҳловчилардан кўп бўлади. Етакчи бўлиш учун мусобақа доимо кишилар билан гавжум, аммо хизматкор бўлувчилар учун майдон катта очиқ. Баъзан сиздан юқори кишиларга хизмат қиласиз, баъзида сиздан пастдагиларни эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қиласиз. Нима бўлганда ҳам бирор ишни қилиш учун хизматкор қалбига эга бўласиз. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top