3:17

Хизматкорлик қалбимиз

MP3

Салом азизлар. Хизматкор бўлиш онгингизнинг ўзгаришини ва қарашларингизнинг ўзгаришини талаб қилади. Худо доимо биз қайси ишни қилаётганимиздан кўра нима учун қилаётганимиз билан кўпроқ қизиқади. Қарашлар муваффақиятлардан кўра муҳимроқдир. Амазия шоҳи Худонинг мақтовини йўқотди, чунки “У Худо айтган ишни қилаётган бўлсада, уни нотўғри қалб билан қилаётган эди.” (2 Йилномалар 25:2) Ҳақиқий хизматкорлар Худога беш хил муносабат билан хизмат қиладилар.

Хизматкорлар ўзлари ҳақида ўйлаганларидан кўпроқ бошқалар ҳақида ўйлайдилар. Хизматкорлар ўзларига эмас бошқаларга диққат қаратадилар. Бу энг тўғри камтарликдир: ўзимиз ҳақида кам ўйлашимиз эмас, ўзимиз ҳақимизда паст ўйлашдир.

Улар ўзларини эсдан чиқарадилар. Павлус шундай деган эди, “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” (Филиппиликларга 2:4) Бу хизматга бағишланиб “ҳаётингизнинг йўқотилиши” – ўзингизни унутишингиздир. Агар ўзимизнинг эжтиёжимиз ҳақида ўйлашдан тўхтасак, атрофимиздаги кишиларнинг муҳтожликларидан хабардор бўламиз.

Исо “Ўз улуғлигидан кечиб, Қул қиёфасига кирди У, Кўринишда инсонлар сингари бўлди.” (Филиппиликларга 2:7) Сиз охирги марта қачон бошқалар учун ўзингизни бўшатдингиз? Агар сиз ўзингиз билан тўла бўлсангиз хизматкор бўлолмайсиз. Агар биз ўзимизни унутсакгина биз бошқалар эсга оладиган ишларни қила оламиз.

Афсуски, хизматимизнинг кўп қисми ўзимизга хизмат қилишдир. Биз бошқалар бизни яхши кўриши, мақташи ёки ўзимизнинг мақсадларимизга эришиш учун хизмат қиламиз. Бу хизмат эмас, балки муғомбирликдир. Бутун вақт давомида биз ўзимизнинг қанчалик ажойиб ва буюклигимиз ҳақида ўйлаб юрамиз. Кўп кишилар хизматни Худо билан олди-сотди қилиш учун қўллашга ҳаракат қиладилар: “Худо буни мен сен учун қилмоқчиман, агар Сен мен учун шуни бажарсанг.” Ҳақиқий хизматкорлар Худони ўзларининг мақсадлари учун ишлатмайдилар. Улар Худодан Унинг мақсади учун ишлатилишни сўрайдилар. Ўзини унутиш фазилати содиқлик фазилати каби кам учрайди.

Павлус билган кўп кишилар ичида Тимўтий ягона намуна эди. Хизматкорга ўхшаб фикр юритиш қийин чунки бу менинг ҳаётимдаги энг катта муаммони келтириб чиқаради: Мен табиатан ўзимни ўйлайдиган кишиман. Мен кўпроқ ўзим ҳақимда ўйлайман. Шунинг учун ҳам камтарлик кундалик қийинчилигимдир, мен қайта-қайта ўрганишим керак бўлган дарсдир. Хизматкор бўлиш учун имконият менга кун давомида такрор-такрор учрайверади, бунда мен ўзимнинг ёки бошқаларнинг эҳтиёжларини қондириш ҳақида қарор қабул қиламан. Хизматкорликнинг ўзаги ўзини инкор этишдир.

Биз хизматкорлик қалбимизни бошқалар бизга хизматкор каби мурожаат қилганларида билишимиз мумкин. Сиз бошқа киши сизни ўзидан пастроқ каби муомалада бўлса ёки сизга рахбарлик қилса қандай жавоб қайтарасиз? Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр.”(Матто 5:41) Хизматкорлар хўжайинлардек эмас, балки бошқарувчилар каби фикр қиладилар. Хизматкорлар Худо ҳаммасининг хўжайини эканлигини аниқ биладилар.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top