2:58

Таянч бўладиган маънавий хазина

MP3

Салом азизлар. Топшириғингизга тўсқинлик қилаётган нимага йўл қўйиб беряпсиз? Сизни дунё талабларига мос Масиҳий бўлишингиздан нима сақлаб турибди? Нима бўлишидан қатъий назар, буни олиб ташланг. “Мана, бизнинг атрофимизни ўраб олаётган нақадар йирик шоҳидлар оломони бор экан! Шунинг учун ҳар бир оғирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик.” (Ибронийларга 12:1)

Исо бизга “аксинча, куя ва занг еб кетмайдиган, ўғри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар” (Матто 6:20) дейди. Биз буни қандай амалга оширамиз? Исонинг нотўғри қабул қилинган гапларидан бири шундайдир, “Мен сизга айтаманки, бу бевафо дунёнинг бойлигидан фойдаланиб дўст орттиринглар, токи бу бойлик тугагач, сизларни абадий маконларга қабул қилсинлар.” (Луқо 16:9)

Исо сизга ўртоқларингизни пул билан “сотиб олишни” айтмаяпти. У сизга Худо берган пулингизни кишиларни Исога келтириш учун ишлатишингизни айтаяпти. Улар сизнинг абадий ўртоғингиз бўладилар ва сизни жаннатда яхши қарши оладилар. Бу сиз учун энг яхши молиявий инвестициядир. Сиз балки “Сиз буни ўзингиз билан олиб кетолмайсиз” деган гапни эшитгандирсиз– аммо Муқаддас Калом сизга буни бошқалар у ерга боришлари учун сарфлай олишингизни айтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Келажакда ҳақиқий ва мангу ҳаётга эришмоқ учун, ўзларига соғлом таянч бўладиган маънавий хазина тўпласинлар.”(1 Тимўтийга 6:19)

Узр сўраш ҳақида ўйлашдан топшириғингизни бажариш учун самарали йўлларни қидиришни бошланг. Асосий узрлар шундайдир:

• “Менда таклиф қилиш учун ҳеч нарса йўқ.” Сизда бор. Сиздаги ҳар бир тажриба ва қобилият қаердадир ёрдам бериши мумкин.

• “Мен жуда кексаман (ёки жудо ёшман).” Кўпгина топшириқ агентликларида ёшга мос қисқа муддатли лойиҳалар бор.

Соро жуда кексалиги ва Еремиё жуда ёшлигидан шикоят қилганида Худо икковларининг узрларини ҳам рад қилди. “ “Ундай демагин” деб жавоб қайтарди Худованд “Сен Мен юборган жойга боришинг ва Мен сенга айтганларимни етказишинг керак. Кишилардан қўрқма, чунки Мен сен билан бирга бўламан.” (Йеремия 1:7-8) Балки сиз бунинг учун Худодан махсус чақириқ бўлиши кераклигига ишонгандирсиз ёки сиз бирор ғайриоддий ҳис-туйғу ва тажрибага эга бўлишингизни кутаётган бўлишингиз мумкин.

Аммо Худо бу чақириқни аллақачон такрорлаганди. Биз ҳар биримиз ҳаётимизда Худонинг беш мақсадини бажаришга чақирилганмиз: улуғлаш, биродарчилик, Масиҳга ўхшаб ўсиш, хизмат қилиш ва Худо билан биргаликда дунёда топшириқда бўлиш. Худо фақатгина баъзи кишиларини ишлатишни ҳоҳламайди; У барча кишиларини ишлатишни ҳоҳлайди. Биз Худо учун топшириқда бўлишга чақирилганмиз. У Ўзининг бутун жамоатини бутун дунёга Хушхабарни айтишига чақиради.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top