Салом азизлар. Буюк Амрга ва Буюк Топшириққа бағишланишингиз сизни етук Масиҳий қилиб етиштиради. Биз ҳар биримиз ўзимизга ёққан мақсадни бўрттириб кўрсатишга мойилмиз. Жамоатлар ҳам худди шундай қилади. Аммо сиз ҳаётингизни мувозанатда сақлашингиз учун бирор кичик гуруҳга боғланиш ва руҳий соғлиғингизни баҳолаб боришингиз, руҳий ўсишингизни бирор шахсий дафтарга қайд қилиб боришингиз ва ўрганганларингизни бошқаларга етказишингиз керак. Булар мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг муҳим ҳаракатларидир. Агар сиз ҳақиқатан ҳам бунинг учун жиддий бўлсангиз, сиз ушбу одатларни ривожлантиришингиз керак.
Буларни бирор руҳий ҳамкор ёки кичик гуруҳ билан гаплашинг. Ушбу дастурлардаги тамойилларни ўзлаштиришнинг энг яхши йўли буни бирор кичик гуруҳдаги кишилар билан муҳокама қилишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини.” (Сулаймон Ҳикматлари 27:17) Биз жамиятда энг яхши ўрганамиз. Мулоқот орқали онгимиз чархланади ва ишончимиз теранлашади.
Павлус шундай деган, “Сизлар мендан нимани ўрганиб қабул қилган бўлсангиз, нимани эшитиб, кўрган бўлсангиз, ўшани қилинглар, шунда тинчлик берган Худо сизларга ёр бўлади.”(Филиппиликларга 4:9) Сиз ўрганганларингизни қабул қилиш ва уларни беришингиз керак. Сиз ҳақиқий ҳаёт тажрибаларини муҳокама қилишингиз мумкин. Сиз ушбу мақсадларда яшашни бошлаганингиздан кейин бир-бирингизга далда беришингиз, ибодат қилишингиз ва қўллаб-қувватлашингиз керак.
Ёдингизда бўлсин, биз алоҳида эмас, балки биргаликда ўсишимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар.” (1 Салоникаликларга 5:11) Сиз бирор гуруҳ билан ушбу китобни кўриб чиққанингиздан кейин, бошқа мақсад сари йўналтирилган ҳаётга оид китобларни кўриб чиқишингиз мумкин.
Шу билан бирга мен сизга шахсан Муқаддас Каломни ўрганишингизга чақираман. Мен сизга Муқаддас Каломда минглаб парчалар ва изоҳлар келтирдимки, уларни ўрганиб чиқишингиз мумкин. Мен ҳар кунлик ўқишингиз миқдорини аниқлашимда, қўлланилган оятлардаги маъноларнинг қандай ажойиблигини кўрдим. Аммо Муқаддас Калом матнли, бобли ва ҳаттоки бутун китобли ўрганилиши керак.
Энг камида Муқаддас Калом бизга руҳий соғломлигимизни текшириб кўришимизни айтади. “Шунинг учун инсон ўз-ўзини имтиҳон қилсин, шундан сўнг нондан есин ва косадан ичсин”(1 Коринфликларга 11:28) Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўз-ўзингизни текширинглар: имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар: Исо Масиҳ ичингизда эканини биляпсизларми?” (2 Коринфликларга 13:5)
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.