3:22

Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан

MP3

Салом азизлар. Сизнинг руҳий саёҳатингиз Мусоникидек кенг миқёсида ўқилмаса ҳам, лекин у муҳимдир. Муқаддас Каломнинг бошқа таржимасида шундай ёзилган, “Мусо саёҳатларнинг ҳар бир даврини ёзиб борди.” Сизнинг ҳаётингиз саёҳатдир, саёҳат эса кундалик дафтарига лойиқдир. Мен умид қиламанки, сиз мақсадли ҳаёт сари яшашингизда руҳий саёҳатингизнинг босқичларини ёзиб борасиз.

Фақатгина ёқимли нарсаларни ёзманг. Худди Довуддек, шубҳаларингизни, қўрқувларингизни ва Худо билан тортишувларингизни ҳам ёзиб боринг. Бизнинг энг буюк ҳаётий дарсларимиз оғриқ орқали вужудга келади ва Худо бизнинг кўз ёшларимизни қайд қилиб боради. Агар муаммолар юзага келса, ёдингизда бўлсинки, Худо буларни ҳаётингизда беш мақсадни амалга ошириш учун қўллайди. Муаммолар сизни диққатингизни Худога қаратишингизга, бошқаларни биродарчиликка жалб қилишингизга, Масиҳга ўхшаш характер шакллантиришга, сизни хизмат билан таъминлашга ва сизга гувоҳлик беришга ундайди. Ҳар бир муаммо мақсадга йўналтирилгандир.

Аянчли кечинмалар ўртасида, Забур саносини ёзувчи шундай деган, “Ушбулар келажак насл учун ёзилсин, Токи туғилажак қавм ҳамду сано ўқисин!” (Забур 101:19) Худо сизга ерда қандай ёрдам берганининг гувоҳлигини келгуси авлодларга ҳам сақлаб қолишга бурчлисиз. Бу гувоҳлик сиз жаннатга тушганингиздан кейин ҳам гапираверади.

Билганингизни бошқаларга етказинг. Агар сиз ўсишни ҳоҳласангиз, ўрганишнинг энг яхши йўли аллақачон ўрганганингизни бошқаларга ҳам етказинг. Сулаймон Ҳикматлари бизга шундай дейди, “Сахийнинг бири икки бўлади, бошқаларга яхшилик қилганнинг ўзи ҳам яхшилик кўради.”(Сулаймон Ҳикматлари 11:25) Ички тушунчаларни бошқаларга етказган киши Худодан яна кўпроқ олади.

Сиз ҳаётнинг мақсадини тушунганингиздан кейин, хабарни бошқаларга етказиш сизнинг бурчингиздир. Худо сизни Унинг хабарчиси бўлишга чақиряпти. Павлус шундай деган, “Кўп шоҳидлар ҳузурида сен мендан нима эшитган бўлсанг, бошқаларга ҳам таълим беришга қобилиятли, ишончли одамларга топширгин.” (2 Тимўтийга 2:2) Ушбу китобда мен сизга бошқалар менга ҳаётнинг мақсадлари ҳақида ўргатганларини етказдим; буни бошқаларга етказиш сизнинг бурчингиздир.

Сиз балки ҳаётни мақсадини билмайдиган юзлаб кишиларни танирсиз. Ушбу ҳақиқатларни болаларингиз, дўстларингиз, қўшниларингиз ва ишлайдиган кишиларингиз билан бўлишинг. Қанчалик кўп билсангиз, Худо сиздан ушбу билимни бошқаларга ёрдам бериш учун ишлатишингизни шунчалик кўп кутади. Ёқуб шундай деган, “Шундай қилиб, ким хайрли иш қилишни билса-ю, уни амалда қилмаса, гуноҳ ҳисобланади.” (Ёқуб 4:17) Билим маъсулиятни кўпайтиради. Аммо ҳаётнинг мақсадини етказиш мажбуриятдан кўра муҳимроқдир; бу ҳаётнинг энг катта имтиёзларидан биридир. Агар ҳар бир киши ўзининг мақсадини билганида дунё қандай бошқача бўлишини тасаввур қилинг. Павлус шундай деган, “Сен бу тўғрида биродарларингга ўгит-насиҳат қилсанг, Исо Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан. Имонимизнинг улуғ ақида ва таълимотларини ўзлаштириб, булардан руҳан озиқланиб борасан. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top