Салом азизлар. Агар сиз ота-она бўлсангиз, болаларингизни Масиҳни танитиб ўстиришингиз, уларнинг ҳаётларида Худонинг мақсадини тушунишга ёрдам беришингиз, ва уларни дунёга жўнатишингиз, топшириғингизнинг бир қисмидир.
Сиз Ешуанинг жумласини кўшиб кўйишингиз мумкин: “Мен ва менинг оилам Худога хизмат қиламиз.”(Наби Ясу 24:15) Албатта, бизнинг ҳаётимиз биз айтаётган хабарни қўллаб-қувватлаши ва уни исботлаши керак. Имонсизлар Муқаддас Калом ишончли деб қабул қилишларидан олдин, улар бизнинг ишончли эканлигимизни билишни ҳоҳлайдилар.
Шунинг учун Муқаддас Калом шундай дейди, “Фақат Масиҳнинг Хушхабарига муносиб равишда кун кечиринглар. Мен ҳоҳ келиб дийдорингизни кўрсам ҳам, ҳоҳ сизлардан узоқ бўлсам ҳам, аллақачон эшитганимдек, сизлар имонда собитқадам бўлиб, Инжил йўлида якдиллик билан кўришиб бораётганингизни билиб олай.”(Филиппиликларга 1:27)
Ҳаётимнинг жамияти нима бўлади? Бу биродарчиликка оид саволидр. Сиз бошқа имонлиларга ва Худонинг оиласига бағишланганингизни қандай намойиш этасиз? Бошқа Масиҳийлар билан “бир бирингиз” амрини қандай амалга оширасиз? Ҳаракатдаги аъзо сифатида қайси жамоатга қўшиласиз? Сиз етук бўлиб борганингиз сайин, Масиҳнинг Танасисини севишни ва У учун қурбон бўлишни ҳоҳлайсиз.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар.” (Эфесликларга 5:25) Сиз Худонинг жамоати учун севгингиз ифодасини ҳам жумлангизга қўшиб қўйишингиз керак. Сиз ушбу саволларга жавоб ҳақида ўйлар экансиз, ушбу мақсадларнинг ҳар бири ҳақида сизга гапирган оятларни қўшиб қўйинг. Ҳаётий жумлангизни ўзингиз ҳоҳлагандек тузишингиз учун ҳафталар ёки ойлар керак бўлиши мумкин. Ибодат қилинг, бу ҳақда ўйланг, яқин дўстларингиз билан гаплашинг ва Каломга асосланинг. Сиз жумлангизни якуний шаклга келтиргунча бир қанча бошқадан ёзишингизга тўғри келиши мумкин.
Ҳаттоки шунда ҳам, Худо сизга очиқлик берганига қараб бир қанча кичик ўзгартиришлар қилишингиз мумкин. Бунга қўшимча равишда, жумлани тузишда уни яхшироқ ёдда сақлашингиз ва ундан илҳомланишингизга қараб қисқартирилган сўзлар ёки машҳур сўзлардан фойдаланишингиз мумкин.
Шунда ўзингизни ҳар куни эслай оласиз. Сулаймон шундай маслаҳат берган, “Чунки бу сўзларни қалбингда сақласанг, дилинг яшнайди, улар доим тилингда тайёр бўлсин.”(Сулаймон Ҳикматлари 22:18)
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.