Салом азизлар. Орзу-хавасу, мақсадлар ва биз истаган нарсалар ўй-фикрларимизни тўлиқ эгаллаб, ўзига қаратиб олиши жуда хам осон. Бу шундай даражага олиб келиши мумкинки, биз ўша нарсага эришмасак бахтли бўла олмайсиз, ўша нарсасиз хурсанд бўла олмаймиз. Бахтли ёки хурсанд бўлишим учун бирор нарса керак бўлса ёки хохлаган нарсамга эришгандагина ўзимни бахтли хисоблайман десам унда хаётим мувозанатидан чиқиб кетган бўлди. Хаётий тажрибамдан мен шу хулосага келганман.
Орзу -хавасларимиз ёки мақсадларимиз қалбимизни эза бошласа, хотиржамлик кетади, хаётдан лаззат олиб яшай олмаймиз. Бу эса шу орзулар бизни чулғаб олганини билдиради. Бунинг ечими нима? Буларни хаммасини қўлларингда қаттиқ ушлаб турмай қўйиб юбор. ‘’ Мен буларнинг хаммасини Сенинг қўлларингга топширдим. Кўнгил армонларимни биласан ва мен учун нима энг яхши эканини хам биласан. Сенга ва Сен мен учун тайинлаб қўйган вақтга ишонишни танладим‘’- деб айтганингда озод бўласан.
Хар қандай вазиятда қаноат қилиб яшашни ўргансак, хаётимизда душманнинг кучи барбод бўлади. Бизни қўрқитмоқчи бўлган кучлари кетиб қолади.
Фақатгина шу эмас, хатти -харакатларимиз орқали ишончимиз Xудода эканини кўрсатган бўламиз. Унинг вақти-соатига ишонишни танлаганингда хотиржамликда, қувониб, Унинг бағрида ором олиб яшайсан ва У сенинг келажагинг учун яхши нарсалар тайёрлаб қўйганини билиб оласан!
Худодан умид қилганлар эса, Янгидан куч олади, Бургут сингари қанот қоқади. Улар югуриб, чарчамайди, Юриб ҳам ҳеч толиқмайди. Биз кўпайтирувчи оширувчи, ривожлантирувчи, кенгайтирувчи, орттирувчи Xудога хизмат қиламиз. Худо сени Унда кўтарилиб ошиб боришингни , буюкликда давом этишингни истайди. Уни кўпроқ таниб боришингни истайди, ўшанда У Ўз улуғворлигини сен орқали номоён қила олади.
Бошқаларни мархаматлай олишинг учун сенинг мархаматга бурканишингни истайди. У хаётингнинг хамма томонларида сени янги даражага чўққига чиқишингни истайди!
‘’ Кейинги ёки янги даража‘’ хаммамиз учун хар хил бўлади. Сен учун бу оилангнинг тикланиши бўлиши мумкин. Тананг учун шифо, ишхонангда юксалиш ёки бўлмаса орзу қилган янги дўстлик муносабати бўлиши мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар, Худода сен учун буларнинг энг аълоси борлигини унутма.
Сен сўраганингдан ёки хаёл қилганингдан орзу қилганингдан ва хатто хаёлингга сиғдира олмаганидан хам ортиғини қила олишини бил. Ўзиникилар учун сўраганидан хам ортиқ даражада қилишни истайди, У буларнинг хаммасини севгани ва Ўзининг қандайлигини номоён қилиш учун қилади.
Бугун Худо сени жуда хам севиши хақида фикр қил. Хаётингнинг хамма томонларини Унга тобе қиларкансан, У сени баландроққа олиб чиқади. Сенга куч ато қилиб, хаётингнинг хамма томонларида сени кейинги даражага чиқаради.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.