2:45

Улуғворликни аниқлаш

MP3

«Рости, яшар эканман, бутун ер юзи Худонинг улуғворлиги билан тўла бўлади» (Сонлар 14:21).

Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз Худони улуғлаш ҳақида кўп гаплашганмиз. Ибодатларимизда ҳам Худовандга «Сени улуғлайман, Худованд» — деган сўзларни кўп ишлатганмиз. Аммо бугун суҳбатимиз давомида «улуғлаш, улуғворлик» деган сўзларга чуқурроқ назар ташлаймиз. «Улуғлаш» сўзи бизнинг луғатимизда жуда кўп учрайди. Биз Худонинг улуғворлиги ҳақида гаплашамиз. «Куч-қудрат улуғворлик сеникидир, Худойим», — деймиз. Бирор нарсани ёки кимнидир улуғлаш нима дегани? «Улуғлаш» сўзининг луғавий маъноси кимгадир шараф, мақтов, ёқтириш, олқиш бериш деганидир. Бошқа сўзлар билан айтганда, Худони қанчалик севишимизни айтганимизда, Унга маъқул шарафни берганимизда, Унинг қанчалик мукаммаллигини, қудрати беқиёслигини тан олганимизда Худовандни улуғлаган бўламиз.

Худони улуғлаб ибодат қиламиз, Унинг улуғлигини айтамиз, уни улуғлаб қўшиқ куйлаймиз ва Унинг улуғворлигини бошқаларга эълон қиламиз. Уни улуғлаш билан биз Унинг сифатларига эътибор қаратамиз. Унинг мўъжизавий ишларини эълон қиламиз. Диққатимизни унга қаратамиз. Ҳазрати Довуд ўз халқини Худони улуғлашга ундайдиган кўп оятлар ёзган. У Асафни ва бошқа Левийларни Худони улуғлайдиган санолар ёзишга ундаган. Биз Худони улуғворликни қабул қиладиган Зот деб биламиз. Бироқ Худованд ҳам улуғворлик беришини биласизми? Муқаддас Каломда Худованд ҳам улуғворлик ато этиши ёзилган. Юҳанно китобида Худованд Ўз номини улуғлаши ҳақида ёзилган. «Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!» (Юҳ 12:28).

Яна Худованд Исо Масиҳни улуғлагани ҳақида ҳам айтилади: «Инсон Ўғли Худони улуғлагани учун, Худо ҳам Ўзича Инсон Ўғлини улуғлайди, ҳа, Уни тез орада улуғлайди» (Юҳ 13:31). Худованд Ўз Маъбадини ва Ўз халқини улуғлайди. Худонинг Ўз халқини улуғлаши бу худди ота-оналарнинг ўз фарзандларини мақташига, улардан фаҳрланишига ўхшайди. Ота-оналар ўз фарзандларидан қанчалик мамнун эканлигини, улар билан фаҳрланишини айтганида уларни улуғлайди. Ҳаворий Бутрус бу ҳақида шундай деган эди: «Масиҳ Отаси Худодан ҳурмат ва шон-шараф қабул қилди. Улуғворлик тўкиб турадиган даргоҳи шарифдан Масиҳга бир садо келиб: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман», — деди» (2 Бут 1:17).

Сиз ҳеч «улуғланган гуруч» еганмисиз? Бу бир салат. Пиширилган гуручга озгина ананас бўлаклари, апелсин, қўзиқорин ва кўпиртирилган крем қўшилади. Натижада бу салат ҳали ҳам гуруч аммо энди анча ўзгарган, мазали гуручга айланди. Биз ҳам Янги Йилда шундай қиламиз. Оддий арча дарахтини турли хил безаклар, ўйинчоқлар билан безаб, чиройли қиламиз, яъни бу дарахтни улуғлаймиз. Оддий аёл кўп ҳолатда улуғланиши мумкин. Биринчиси, у келин бўлганида. Уни турли хил тақинчоқлар, чиройли кийимлар билан безаб, улуғлашади. Тўй куни шодликдан яшнайди. Худованд ниманидир улуғласа, оддий бир нарсадан бошлайди.

Азизлар улуғлаш ҳақида суҳбатимизни кейинги сафар давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top