2:38

Муқаддас Руҳ 07

MP3

Ассалому алайкум хурматли мухлислар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Узоқ вақт давомида Муқаддас Руҳ менга Унинг муқаддаслиги, одиллиги ва сахийлиги учун Уни улуғлашимни ўргатди.

Сўнг У Ўзининг шоҳлиги келишини қандай эҳтирос билан хоҳлашини очди. О, агар сиз билганингизда эди, Муқаддас Руҳ қандай Масиҳ ҳукмронлигини хоҳлашини. Кейинги Унинг мен учун дарси, Худо Ўзининг иродасини ерда ҳам самода бўлгани каби бажаришини астойдил хоҳлаши бўлди.

У мен билан шахсан шуғуллана бошлади. У менинг барча аъзойи баданим Унинг шуҳрати учун яратилганини менга кўрсатди. Бирдан улуғ куч бутун баданимдан ўтиб кетди.

Чеки йўқ куч, лекин менинг иродамга бўйсунарди. Ўлчанмайдиган куч менга тушиб ўзининг хоҳишларини бажармади, токи мен ўз иродамни унинг иродаси билан мосламагунимча.

Ундан сўнг У менинг тилим Масиҳни улуғлаши кераклигини хоҳлаётганини жуда равшан қилиб очди. У, мен батамом ўз умримни Масиҳни дунёнинг барча гуноҳларини Ўзига олган Худонинг Қўзиси, Шифокор, Қутқарувчи, Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдирувчи, келажакнинг Подшоси деб улуғлашга сарфлашимни хоҳларди.

У менга тушунтирдики, У менинг тилимни У берган хабарларни айтишга ишлатмоқчи ва Унга мен ишониб топширишим меъёрида У мен орқали ўзим тушунмаган тилда гапирар эди.

Нима учун? Мен жавоб беролмайман. Мен фақат У менга туйғулар берганини ва У менинг тилимдан фойдаланиб, мен Худога сирларни айтишимни биламан. Худо, Ўзининг буюк ҳаржиҳатлилик, шундай яратувчанлигида икки мутлақо бир хил ҳаёт яратмаган, Ўзи танлаган йўл билан сизни Муқаддас Руҳга тўлдиради.

Айримлар Муқаддас Руҳни имон келтиришлари билан оладилар. Бошқалар бўлса, олишдан аввал узоқ вақт ибодатда бўлишади. Айримлар меҳроб олдида тиз чўкишади ва Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишади.

Баъзилар уйларда ибодатчилар гуруҳида. Бошқалар куйлайди, Муқаддас Китобни ўқийди ёки ишга бораётганда, фавқулодда уларни улуғ муҳаббат тўлдиради ва улар буюк ҳайратда Худони улуғлашади.Сиз Муқаддас Руҳга тўлгандирсиз, лекин ўзингиз хоҳлаган меъёрда эмас.

Биринчи масиҳийлар қилганини қилинг: Унга сизни янгитдан ошиғи билан тўлдиришга ижозат беринг. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top