Ассалому алайкум азиз биродарлар, инъомни қабул этишда бу сиз учун эканлигига сиз ишонишингиз керак, бераётганга ташаккур билдиринг ва ушбу инъомни қабул этиш учун қўл чўзинг.
Сиз уни оласиз ва у сизники бўлиб қолади. Худди шу йўсинда сиз Худонинг ваъдаларини қабул этасиз имон билан. Унга ибодат билан боринг, Унинг инъомини сўранг ва У сизга беради.
Бунинг учун Худога ташаккур айтинг ва уни мулкингизга қабул этинг. Муқаддас Руҳ сизни тўлдиргани келганига ишонинг. Унга ўз иродангизни, истакларингизни топширинг ва сизнинг ҳаётингизда биринчи ўринни эгаллашга Унга ижозат қилинг.
Қачонки сиз шундай қилсангиз, У сизни тўлдиради ва сиз буни сезасиз. «сизлар Муқаддас Руҳни қандай қабул қилдингизлар: Таврот Қонунига амал қилиш биланми ёки имон тўғрисидаги хабарни эшитиш биланми?.
Биз имонимиз туфайли Худо ваъда берган Муқаддас Руҳни қабул қилдик»-деб ёзилган Галатияликларга мактубининг 3 бобида. Сиз Муқаддас Руҳни шундай тарзда қабул этишни хоҳлайсизми?
У сизни етаклаб, сиз орқали ибодат қилса, сизга гувоҳлик учун сўз берса, сизга имон берса, Ўзининг мўъжизакор кучини берса. Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш бундай турдаги ҳаётнинг бошланишидир.
Чўмдирилиш пайтида сиз қисман буни бошингиздан кечирасиз. Чўмдиришни Руҳий далага олиб кирувчи эшик билан таққослаш мумкин, Руҳий йўналтирилган ҳаётга сиз киришингиз биланоқ, ўз онгингизни, ҳиссиётларингизни, ирода ва танангизни тўлиғича Муқаддас Руҳга бўйсундирасиз.
Жуда кўп маротаба чўмдирилиш тарафдорлари ибодат пайтида қўлларини юқорига кўтарадилар. Бу белги киши тўлиқ ўзини Худога топшириб, Муқаддас Руҳни унинг устидан назорат қилишига таклиф этганини билдиради.
Айримлар Худога ўзини топшириш ҳақидаги мадҳияларни куйлаганида чўмдирилишга муяссар бўладилар. Муқаддас Руҳ сизга ибодатда ва гувоҳликда ёрдам қилиши учун келади.
Шунинг учун У сизни фикрларингизни афзалроқ ибодатга ва шукронага йўналтиришини кутишингиз мумкин. Муқаддас Руҳга бўйсунинг. Сиз шундай қилганингизда, У сиз орқали ўзингизнинг тилингизда ёки У танлаган тилда ибодат қилади.
Ўз ҳиссиётларингизни ишониб топширингҲиссиёт одамзод вужудининг қисмидир – уни Муқаддас Руҳга ишониб топширинг. Агар ибодат пайтида йиғламоқчи бўлсангиз, ёшларингизни ушлаб турманг.Хайр саломат бўлинг.