2:46

Худони улуғлаш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар яна мавзуларимиз орқали сиз билан ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Тасаввур қилайлик, сиз тоза деб ўйлаган оч рангли кўйлак ёки шим кийдингиз.

Лекин биронда оппоқ нарсани кўрганингизда, сизнинг кийимингиз ифлос бўлган ва доғ текканини кўрдингиз. Нимани ҳис қилганингизни айтиб бера оласизми? Азиз дўстим.Буни Ишаъё пайғамбар ҳам ҳис қилган.

У Худонинг муқаддаслигини биларди. У муқаддаслик гуноҳдан бутунлай холи бўлиш, ҳар бир йўлда ҳаққоний бўлишни билдиришини билган. Кунлардан бир кун у буни тажрибада кўрди, у жонзодларнинг “Муқаддас, муқаддас, муқаддас! Қудратли Худо муқаддас!”- деб куйлаётган ваҳийни кўради.

Уларнинг овози маъбаднинг пойдеворини қимирлатиб юборди. Ишаъё бирдан ўзининг Худованднинг ҳузурида туришга нолойиқлигини англаб қолади. Бу пайтда у нима қила оларди? У ўзининг нопоклигини билади.

У “Оҳ, шўрим қурсин!”- деб ҳайқирди. Кейин жонзодлардан бири унинг лабига қурбонгоҳдан олинган ёниб турган кўмир билан тегинди ва унинг айбларини олиб ташлади.

Бу ваҳий бизга ва Ишаъёга нима деган эди? Худо жуда тоза, жуда пок ва муқаддаслигини, Унинг ҳузурида туришга бизнинг ҳаққимиз йўқлигини айтган. Агар биз ўз фазилатларимизга ишонсак, албатта Унинг ҳузурида туришга ҳаққимиз йўқ.

Биз У белгилаган меъёрга ета олмаймиз, лекин У келиб бизни тозалай олади. У тозалагач қўрқадиган нарсамиз қолмайди. Унинг ҳузурида қўрқишимизга ҳожат йўқ.

Аксинча, бизни бошқа бир қўрқув Раббимизга бўлган чуқур таъзим, ҳайиқиш ва ҳурматдан иборат бўлган қўрқув қамраб олади.

Бунинг ҳеч қандай қўрқадиган томони йўқ. Бу Худованднинг қанчалик буюклигини ва ўзимизнинг нолойиқлигимизни билиш холос. Ишаъё китобининг 8 боби 13оятда ҳам шу назарда тутилган:

“Мен қудратли, муқаддас Худо эканлигимни унутманглар; сизлар қўрқадиган ягона зот Менман”. Худо Малахия китобининг 3боби 6-оятда ҳам шундай деган: “Мен Худоман ва Мен ўзгармасман”.

У буюк қудрат ва муқаддаслик Худоси, биз ҳам Унинг ҳеч қачон ўзгармаслигига ишонишимиз мумкин. “Биз эса ўткинчи эмас, боқий подшоҳликка муяссар бўлганимиз учун Худодан миннатдор бўлайлик. Унга маъқул бўладиган эҳтиром ва қўрқув билан хизмат қилайлик. Чунки бизнинг Худойимиз еб тугатадиган оташдир”-деб айтилади Ибронийларга мактубининг 12 боби 28ва29 оятларида. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top