3:04

Сиз қандай онасиз?

MP3

Ассалому алайкум, меҳрибон опа-сингиллар. Бугун эътиборингизга бир неча тоифадаги оналар портретини ҳавола этамиз. Уларнинг қайсисидадир ўзингизни кўрасиз. Ўз кучли ва ожиз жиҳатларингизни танқидий баҳолашингизни таклиф этамиз. Ўта масъулиятли ва беҳаловатларга айбдорлик ҳиссини қалбларидан чиқариб ташлашни маслаҳат берамиз. Барибир боланинг ҳар бир истагини бажара олмайсиз ва бундай қилиш ҳар доим ҳам шарт эмас. Ўзига ишонган оналар эса ўзлари тўғри ва керакли деб билган ҳамма нарсани ҳам бола учун яхши деб бўлмаслигини ўйлаб кўришлари ўринли.

«Ҳазил кўтара олмайдиган она» — бундай онанинг уйида ҳаммаси ҳисоб-китоб қилинган, илмий асосланган. У бола йиғиси сабабини шубҳа билан ўрганади.

Ростдан ҳам унга ёрдам керакми ё бу навбатдаги болаларча инжиқликми? Фарзанд кўришга тайёрланар экан, бу борадаги адабиёт ва қўлланмаларни ўрганади. Масалан, йиғи ҳақида «бу организмнинг табиий ҳимоя таъсири» эканини ўқиган. Шунинг учун бола йиғласа, у бунга илмий ёндашади, сабабларини ўрганади. Бундай оналар она ва бола ўртасида масофа бўлиши кереак, деган фикрда. У болани эркалатиб юборсак «бузамиз», қаттиққўлроқ бўлсак, жамиятдаги ҳаётга тайёрлаймиз, деб ҳисоблайди. Болаларда бундай она билан ҳиссий яқинлик бўлмайди. Улар улғайгандагина ақлли, мураккаб ҳаётни тушунадиган, ўқимишли онаси борлигини баҳолай олишади. Бундай она ҳаётда донишманд маслаҳатчи бўла олади.

«Бошлиқ она». Шундай оилаларни кўрганмисиз: доим болалар кулгуси, қийқириғи жаранглаб турадиган, қўшни болалар ҳам вақтларини шу ерда ўтказишни хуш кўрадиган, шовқин-суронли ва қувноқ… У ерда эркинлик ҳукмрон: хоҳлаганча сакраш, югуриш мумкин… Бу қувноқлик марказида эса она бўлади. Болачалар билан ўйнайверганидан сочлари тўзиб кетган, ҳалатининг бир тугмаси тушиб қолган. Кенжаси эндигина юришни ўрганаяпти, у эса навбатдаги фарзандига ҳомиладор. «Бошлиқ она» табиатнинг насл қолдириш «топшириғи»ни осон уддалайди. У фарзандига шапалоқ тортиши мумкин, лекин жаҳл билан эмас, шунчаки ўз ўрнини билиши учун буни меҳр билан қилади. Бундай онанинг ўз фарзандларини бошқариши осон. Чунки болалар унга ишонади ва бажонудил бўйсунади.

«Уйқучи она» — бундай она болаларининг энг оддий муаммоларини ҳам ҳал қила олмайди, уларни осонгина кимнингдир гарданига қўйиб қўя қолади. У ҳаёлпарастлик, депрессия ва пессимизмга мойил. Чарчаган, ҳафсаласиз, ўз фикр ҳамда ташвишларига ўралашиб қолган, бола ва унинг талаблари бундай оналарни қизиқтирмайди.

«Насиҳатгўй она»нинг гапларига қулоқ солмаслик, буйруқлар учун изоҳ ва бажаришнинг кечикиши асло мумкин эмас. Бундай она доим ҳақ гапни айтади. Унинг ўзи ҳам қоидаларга биноан яшайди ва болаларидан ҳам шуни талаб қилади. Тинмайди ва бошқалар ҳам шундай бўлишини истайди. У туйғуларини ошкор этавермайди. Болани эркалатиб юборишдан қўрқади. Бундай онадан бола тартиб интизомни ўрганади. Ўзингизнинг қандай она эканингизни билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top