2:54

Гўзаллик вақти

MP3

Ассалому алайкум. Ўзини севган ва гўзал бўлиб юришни истаган аёл, ҳар йили косметик воситаларини янгилаб туради. У уй ишларига ҳам, ўзига қарашга ҳам вақт топади. Бугун мана шундай аёлларга қўл келадиган, юз териларини яна ҳам чиройли бўлишига ёрдам берадиган маслаҳатлар бизнинг суҳбатимиздан ўрин олган. Кечки пайтга бориб, аёлнинг ўзи ҳам юз териси ҳам чарчайди. Шунинг учун ҳам кечки пайтга бориб, кўзгуга қарасангиз юзингиз ҳорғин ва салқиб қолганини пайқайсиз. Юзга қачон қандай озуқа бериш лозимлигини билишни истасангиз суҳбатимизни диққат билан тингланг. 7-8лар орасида юзингизга ҳеч қандай янги турдаги ниқоб ёки кремларни ишлатманг. Косметологлар бу давр орасини терининг аллергик даври деб аташади.

Чунки бу пайтга келиб, терининг таъсирчанлиги ортади. Яхшиси ниқоб суртишни бир соат кейинга суринг. Соат тўққизлар атрофида эса юзни тозалаш, ёки сауна ва ҳаммомга бориш жуда яхши самара беради. Бу пайтда тери ўзидаги ортиқча чиқитларни чиқариб юборишга тайёр бўлади. Ундан кейин эса дарҳол тунги крем сурмасдан бироз тери кислородга тўйинишига йўл қўйиб беринг. Иложи бўлса тунги сайрга чиқинг. Тунги 10-11лар эса тунги крем суришнинг айни пайти. Аммо кремни ухлашдан бир ёки ярим соат олдин суриш керак. Крем суриб дарҳол ухлашга ётиш ярамайди. Бундай қилсангиз, крем юзингизга яхши сингиб улгурмасидан кремдаги актив компонентлар ёстиқда қолади. Соат ўндан кейин овқат емасликка ҳаракат қилинг.

Мутахассисларнинг фикрича ўнларда ейилган овқат нафақат ортиқча ёғ тўпланишига, балки юзда шишлар ва тошмалар тошишига ҳам сабаб бўлар экан. Бу пайтга келиб, танамиз тунги тартибга тайёрлана бошлайди. 11га яқин терининг эпидермис қаватида тўқималарнинг янгиланиш жараёни кучаяди. Терининг ўзи эса намлантирадиган ва озиқлантирадиган кремларни яхши қабул қилади. Тунги 11дан тонгги 4гача бўлган уйқу, терига дам беради. Ярим тунгача уйқуга кетиб бўлганлар жуда яхши иш қилган бўладилар. Чунки бу пайтга келиб, теридаги тўқималар кундузгидан ёки бошқа пайтдагидан кўра 8 марта тезроқ бўлинади. Аслида тери тўқималарининг бўлиниши, фаоллиги тунгги иккиларгача давом этади. Шунинг учун ҳам эрта уйқуга ётадиганлар тери ёшлигини кеч ухлайдиганларга қараганда кўпроқ сақлаб қоладилар.

Саҳар 3-4ларда тери тўқималарининг алмашинуви секинлашади, қон босими пасаяди ва капилляр қон томирларидан иш сусаяди. Шунинг учун ҳам агар анча кеч ётсангиз эталаб, қовоқларингиз ва юзингиз шишган ҳолатда уйғонмаслик учун ётишдан олдин озиқлантирадиган кремлардан фойдалангман. Яхшиси фақат тозалайдиган ва тетиклаштирадиган косметик воситалардан фойдаланинг.

Тунда уйқунгиз ҳам тиниқ бўлиши, яхши кайфиятда уйқуга кетиш учун кечки сайрдан кейин душга тушинг. Ўзингиз севган совундан фойдаланиб, терингизга душдан сўнг суриладиган ёқимли гелдан суртинг. Уйқунгиз яна ҳам яхшироқ бўлиши учун лаванда гули ёғидан бир бўлак матога томизиб, ёстиқ жилдингиз орасига солиб қўйинг. Лаванда гули ёғи сизнинг тинчлантириб, гўзал ҳисларга ошно қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top