Ассалому алайкум, назокатли ва оқила опа-сингиллар. Биз аёл сифатида аёлнинг кўнглидан кечадиганларини, унинг ҳаёти ва ташвишларини жуда яхши биламиз. Аёл киши бирор бир масалага қандай ёндашиши ҳам бизга сир эмас. Бироқ бизнинг акс жинсимиздагидан бўлган, эркакларнинг ички дунёси уларнинг кучли томонлари-ю, заиф томонлари тезда ҳам бизга ошкор бўлавермайди. Ёнингизда яшаётган турмуш ўртоғингизнинг ички дунёсига дарчадан назар солиш учун йиллаб вақтингиз кетади. Улар шундай анча мунчага ёрилмайдиганлардан. Икки аёл суҳбатлашиб эридан нолиб қолса, иккиси ҳам бир фикрга келади: «Эркакларнинг бари бир гўр». Чиндан ҳам бу фикр аёллар ўртасида тез-тез такрорланиб туради. Эркаклар чиндан ҳам бир хилми? Бунга турлича ёндашиш мумкин. Умуман аёллардан фарқ қилиши, эркаклик ҳислатлари ва табиатига кўра улар бир хил.
Бироқ характери, дунёқараши, оилага ва бошқа нарсаларга ёндашуви жиҳатдан улар турлича. Масалан, уйим-жойим дейдиган эркаклар бор. Бундай эркак учун оила ҳамиша биринчи ўринда туради. У рўзғор икир-чикирларини яхши билади. Oта-оналар йиғилишларига ҳам бориб туради. Бу унинг фарзандларининг ўқишига, ҳулқига бефарқ эмаслигидан далолат. Бундай эркак аёли учун суянса бўладиган тоғ ва садоқатли турмуш ўртоқ бўлади. Умуман айтганда яхши эр. Бундай эр учун содиқ, вафоли ёр бўлинг. Яхшиси, бу эркак билан ҳаётни қизиқарли ўтказиш ташаббусини ўз қўлингизга олинг. Иккингиз бирга шуғулланишингиз мумкин бўлган хобби топинг. Икковингиз учун кечки овқат ёки саёҳат ташкил қилинг. Хуллас, бирга кечираётган ҳаётингизни қизиқарли қилинг.
Иккинчи турдаги эркак бу – Спортчи. Бу тоифа ўз ичида кичик гуруҳларга бўлинади; пассив, фаол ва профессионал. Пассив спортчи эркак учун мавзунинг ўзи муҳим.
Бундай эркаклар телевизор қаршисида ўтириб олиб, спорт каналини томоша қилишни яхши кўради. Шу мавзудаги нашрларни ўқийди, кийинишда ҳам спорт услубини маъқул кўради. Агар булардан бирортасига қаршилик кўрсатсангиз, жиззакилиги тутади. Аммо энг кўп муаммо келтирадигани бу – фаол спортчи эркак. У бўш вақтини спорт машғулотларига бағишлайди. Профессионал спортчи эркак бунинг учун пул олади, фақат шугина аёлини овутиши мумкин. Бундай эркакка энг муносиб аёл-модделларга ҳос кўринишга эга бўлиши керак. Спортчилар мушакларини, кучларини, қоматларини ва ўзларига тегишли бўлган бошқа нарсаларни кўз-кўз қилишни ёқтиришади.
Бундай эркак ва аёлни бирлаштириб турувчи умумий жиҳат ҳам бор – уларнинг ҳар иккиси ҳам қоматларини ардоқлашади. Эркак спорт залига йўл олса, аёл гўзаллик салони томон чопади. Шу тарзда вақтлари хуш ўтказиб яшайверишади.
Агар эрингиз шундай бўлса, у билан яшаш жуда оддий. Чунки спортчилар оддий одамлардир. Эрингизнинг қизиқишларига ҳурмат билан қаранг. Аммо сизга беэтибор бўлишига йўл қўйманг. Қанчалик нозик, латофатли ва доно бўлсангиз, бундай эркак билан тил топишишингиз шунчалик осон кечади. Юқорида санаганларимиздан ташқари ошиғи олчи, романтик, ташаббускор ва келишган эркаклар ҳам бор. Уларга қандай муомала қилишни билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Уларнинг ҳислатлари ва камчиликларидан боҳабар бўласиз.