3:12

Қабул қилиш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Ҳаётимиз ҳар доим ҳам биз кутгандай бўлавермайди. Биз ёшлигимизда дунё-дунё нарсаларни орзу қиламиз ва уларга эришадигандай ҳис қиламиз ўзимизни. Аммо улғайиб, Худовандни танигач эса, ҳаёт биз истагандек эмас, Худованднинг иродасига кўра ўтиши кераклигини англаймиз. Ҳаёт Худованд истаганидай кечирилиши керак деган ҳақиқатни қайсидир аёл осон ҳазм қилади ва тезгина Худонинг иродасига бўйсунади, бошқаси эса, ўз истакларини қўлида тутиб тураверади. У ҳаётини Худованд истаганидай эмас, ўзи истаганидай кечиришни истайди. Бундай аёлларга етишмаётган нарса бу – ишонч. Худовандга бўлган ишонч. Ундайлар Худога ишонаман, дейдилар-у аслида ҳаётларини Худовандга ишониб топшира олмайдилар.

Кўпчилик художўй аёллар Худовандга сажда қилганларида хато қиладилар. Улар Худованд билан муносабатда Унинг Ўзини эмас, бирор бир нарсани, масалан, ҳис-туйғуни ва жавобни қидирадилар. Агар ҳис-туйғуни ҳис қилсалар, демак Худовандга сажда қилишмоқда, Худованд ҳам улар билан бирга. Ҳеч қандай ҳисни сезмасалар, тушкунликка тушадилар. Худовандга ибодатда ҳам мана шу йўлни тутадилар. Худованддан жавоб келса, Унга ишонади, келмаса йўқ. Сиз аёлсиз чақалоқлар қандай озиқланишини биласиз. Улар сизга бутунлай боғланиб қолишини ҳам биласиз. Бироқ шундай пайт келадики, чақалоқларни кўкракдан айириш керак. Энди онаси доимо ҳам ёнида бўлавермайди. Аммо улар онаси у билан эканини билади.

Худованд билан ҳам шундай. Сиз ёш имонли бўлганингизда Худованд сиз билан эканини билдириш учун турли белгиларни берган. Ибодатларингизга жавоб берган, сизга Худованд сизга яқин эканини билдирадиган ҳисларни берган. Бироқ доим ҳам шу ҳисларга боғланиб қола олмайсиз. Бир кун келиб Худованд сизни мана шу ҳис-туйғуларга боғланиб қолишдан озод қилади. Сизга бундай ҳис туйғуларни бермайди. Бироқ бу Худованд сиздан узоқда дегани эмас. Албатта Худованд биз аёлларга кучли ҳис-туйғу берган. Биз Уни ҳис қилишимизни истайди, аммо бундан ҳам кўпроқ ҳеч нарсага қарамай Унга ишонишимизни истайди. Агар Худовандни ёнимизда ҳис қилмай қўйсак, нима қилишимиз керак?

Худовандга ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни айтинг. Юрагингизда борини Унга очиб-сочинг. Сиз нимани ҳис қилаётган бўлсангиз ҳаммасини айтинг. Қадимда ҳазрати Аюб ҳам шундай қилган эди. «Мен жим бўла олмаяпман! Мени жаҳлим чиқаяпти ва мен серзарда бўлиб қолдим. Мен гапиришим керак» (Аюб 1:20-21). Худованд ундан узоқда туюлганида, у юрагини тўкиб Худога илтижо қилди. Худованд сизнинг шубҳаларингизни, жаҳлингизни, қўрқувларингизни ва дардингизни, чалкаш фикрларингиз-у, саволларингизни кўтаради. Умидсизликда эканингизни Худовандга айтиш, бу имон белгиси эканини биласизми? Ҳазрати Довуд ҳам шундай деган эди: «Мен ишондим, шул боис гапирдим: Мен кўп озор чекдим, дедим» (Заб 115:1).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top