2:55

Ҳомиладорлик

MP3

Ассалому алайкум болажон опа-сингиллар. Аёл зоти ҳомиладор бўлганида жуда гўзал кўринади. Чунки у аслида насл дунёга келтириш учун яратилган. Ҳомиладорлик аёлга ҳам унинг эрига ҳам шодлик келтиради. Бироқ бу осон кечадиган жараён эмас. Тўққиз ой давомида аёл ўзида турли ҳолатларни кечириши мумкин. Соғлиқ билан боғлиқ бўлган бу ҳолатлар ёқимли бўлмайди. Ҳомиладорликнинг дастлабки кунларидан бошлаб то тўртинчи ойгача давом этадиган токсикоз, ундан кейинги оғирлашишлар ҳаммаси аёлни чарчатади. Лекин шунга қарамай, аёл фарзандли бўлаётганидан мамнун. Хомиладорликнинг охирги ойларида яна бир муаммо кузатилади. Бу оёқлар шиши. Сиз ёки яқинларингиздан кимдир ҳомиладор бўлса, диққат билан суҳбатимизни тингланг.

Хомиладор аёлларнинг кўпчилиги, айниқса ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида оёқларида шиш борлигидан шикоят қилишади. Ёз кунларида бу ҳолат кўпроқ учрайди. Ҳомиладор аёлларнинг оёқларидаги шишга қуйидагилар сабаб бўлади. – вена қон томирларидаги босимнинг ортиши; — Организмда сув йиғилиб қолиши; — кучли чарчоқ. Бундан ташқари, кун давомида узоқ вақт оёқда туриш ёки юриш ҳам, оёқлар шишишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳомиладорликда учраб турадиган меъёрдаги шиш одатда, оёқларда яққолроқ кўринади. Агар шишлар болдирларингиздан юқорига қараб орта бошласа, шишган юзага бармоқларингиз билан босганингизда очиқ рангдаги из анчагача қолса, назорат қилаётган шифокорингизга учранг.

Агар шиш фақатгина бир оёғингизда бўлиб, болдирларингиз қизарган, юмшоқ ва текизганингизда ери ости қумоқ-қумоқдек туюлса, бу тромбознинг белгиларидир. Бундай ҳолатларда тезроқ шифокорга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз. Ҳомиладорлар ўзларини парвариш қилиб, оёқ шишлари олдини олиши мумкин. Агар сиз ҳам маслаҳатларимизга амал қилсангиз, ҳолатингизни анчагина енгиллаштирган бўласиз: — тана вазнингизни назоратда ушланг. Ҳомиладорлик даврида вазнни сақлашга ҳаракат қилинг. Бунинг учун имкон қадар ёғли овқатлардан ўзингизни тийинг. Истеъмол қилинадиган суюқликларингизнинг миқдорини оширинг. Бу буйраклар фаолиятини яхшилайди ва ўз ўрнида организмда суюқлик туриб қолишига йўл қўймайди.

Кўпроқ пешоб ҳайдаш ҳусусиятига эга бўлган таомлар истеъмол қилинг. Таркибида туз кўп бўлган озиқ-овқатлардан ўзингизни тийинг. Туз организмда сув йиғилиб қолшига сабаб бўлади. Е витаминларига бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилинг. Ўтирганингизда оёқларингизни стул ёки шунга ўхшаш қулай бир жиҳознинг устига узатиб ўтиринг. Бу ҳолда оёқларингизни бир-бирининг устига қўйманг, акс ҳолда бу тромбозга олиб келиши мумкин. Тез-тез оёқларни уқалаш ҳам яхши ёрдам беради. Агар музхонангизда карам бўлса, карам баргларини салгина илитиб, оёқларингизнинг шишган жойига қўйинг. Муолажадан кейин оёқларингизни ювманг. Нам сочиқда артиш билан кифояланинг. Хуллас, ҳомиладорлик пайтида ўзингизни эҳтиёт қилинг. Фақат ўзингиз ва туғилажак фарзандингизнинг соғлиғини ўйлаб ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top