3:13

Яссиоёқлик

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон опа-сингиллар. Эътибор берган бўлсангиз, қишлоқдаги одамлар кўпинча ялангоёқ юришади. Шунинг учун ҳам кам шамоллашади ва яссиоёқликдан қийналишмайди. Шаҳарда бундай профилактикани қандай бажарса бўлади? Баъзи оналар фарзандларининг яссиоёқлигидан хавотирга тушишади. Чиндан ҳам яссиоёқлик кишига кўплаб ноқулайликлар келтириб чиқаради. Шундай бўлмаслиги учун оналар фарзандларидаги бу муаммони ҳал қилишни қанча тез бошласа шунча яхши. Фарзандингиздаги яссиоёқликни даволаш учун сизга лейка, сирка ва пахмоқ сочиқ керак бўлади. Ëзда шаҳар ташқарисига чиққанда, табиат қўйнига борганда ялангоёқ юриш имконини топинг. Фарзандингиз майса, тупроқ ва қумларнинг нотекис юзасидан юрсин.

Бунда бола оёқ кафтлари рефлектроли равишда сиқилади, бармоқлари бироз букилади ва оёқ кафтларининг ташқи томонига кўпроқ таянишади. Бу ҳаракат ва мушак пайларини шуғуллантиради. Натижада оёқ кафтларининг тўғри ҳолати тикланади. Ëки бўлмаса, ўзингиз ва фарзандингиз барвақт туриб, тонг саҳардаги шудрингни босиб юрсаниз яхши. Бу чиниқтирувчи муолажа бўлиб, бутун тана учун фойдалидир. Негаки, у оёқ кафтларида қон айланишни яхшилайди. Кундузи бундай натижага эришиш учун майсаларнинг устига лейка ёки бошқа бир идишда сув сепинг. Идишдаги сув 16-20 даражада бўлиши лозим. Бундан ташқари ялангоёқ юришга сезувчанликни ошириш учун фақат хўл майсадан эмас, балки силлиқ тош ва майда шағаллардан фойдалансангиз ҳам бўлади.

Айниқса, дарё бўйида ялангоёқ юриш мақсадга мувофиқдир. Чунки у ердаги тошлар табиий ҳолда нам бўлиб туради. Мабодо бунинг имкони бўлмаса, тошларга сув сепиб ўзингиз намланг. Оилангиздагилардан кимдир ёки яқинларингиздан бири бошга қон қуйилиши билан боғлиқ бош оғриғидан азият чекишса, уларга тошлар устига сепмоқчи бўлган сувга озроқ сирка қўшиб юборишни маслаҳат беринг. Бундай муолажаларни 3-5 дақиқадан бошлаб, кунига секин-аста 1 дақиқадан ошириб бориб, камида 15 дақиқага етказинг. Агар бу вақт давомида фарзандингиз совқотганини сезсангиз, унинг оёқларига илиқ сув қуийинг. Фарзанд ўзини яхши ҳис қилса, чиниқтирувчи муолажани кучайтиринг. Сўнг эса оёқларни пахмоқ сочиқ билан артиб, фарзандингизнинг оёқларини яхшилаб уқаланг.

Бундай муолажадан кейинги оёқ кафтларини уқалаш, фарзандингизга ёқимлилик бахш этишдан ташқари яссиоёқлигини бартараф этишга ҳам ёрдам беради. Фақат юқорида айтиб ўтган муолажаларимизни бажариш борасида баъзи чекловлар ҳам бор. Агар фарзандингиз шамоллаган бўлса ёки оёғида яра бўлса, бундай муолажаларни кейинга суриш керак. Бола бутунлай тузалиб кетгандан сўнггина ялангоёқ юришга рухсат берилади. Бундай муолажани фақат ёзда эмас, кузда ҳам қилиш мумкин. Тез-тез фарзандингиз оёқ кафтларини уқалаб туринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top