Ассалому алайкум гўзал ва ҳаёт асосчиси бўлган опа-сингиллар. Аёлларнинг инсон ҳаётида умуман бу ёруғ дунёда тутган ўрни ҳақида қанча гапирсак ҳам оз. Одам Худованд томонидан яратилган энг буюк мўъжиза бўлса, аёл эса ўша мўъжизанинг гултожидир. Аёл Худованд томонидан, меҳрибон, ҳаёт берувчи, севувчи ва кўп нарсага қаноат қилувчи зот этиб яратилган. Инсоният пайдо бўлганидан бери у кўрмаган ҳасталиклар қолмади ҳисоб. Аёл ҳаётига, унинг гўзаллигига ва авлодлар ривожига таҳдид соладиган ҳасталиклардан бири «кўкрак саратонидир». Бу ярамас майда ҳужайралар қандай пайдо бўлишини ҳали тиббиёт аниқлаб ололганича йўқ. Билганимизда унинг олдини ололармидик?!
Балки атроф муҳитнинг ифлосланиши, экологиянинг бузилиши, инсоннинг нотўғри ҳаёт кечириши, соғлом таомлардан истеъмол қилмаслиги кабилар шу ҳасталикнинг пайдо бўлишига сабаб бўлар. Шифокорлар ва мутахассислар бирор нима дея олмаган жойда биз тахминлардан нарига ўта олмаймиз. Бир нарса аниқки, аёл ўз соғлиғига эътиборли бўлса, вақтида керакли тиббий кўриклардан ўтиб турса, ўзининг соғлиғини назорат қилиб, соғлом ҳаёт тарзини олиб борса, мана шундай ҳасталикнинг олдини олиш мумкин. Кўкрак саратони билан оғриган аёллар тезда шифокорлар томонидан назоратга олиниб, керакли муолажалар қилинади. Улардан энг оммабопи бу кимё терапия ҳисобланади.
Нима ҳам дердик, даволашнинг бу усули инсон учун зарарли бўлса-да, организмда ривожланаётган рак ҳужайраларининг кўпайишини тўхтатади. Аллақачон ривожланган зарарли тўқималар эса олиб ташланади. Кимёвий терапия усулида даволанаётган аёлнинг сочи тўкилади, ранги оқаради, озиб кетади ва кўнгли ағдарилади. Бироқ тиббиёт соҳасидаги олимлар кимё терапия ўрнини босадиган, инсониятга камроқ зиён келтирадиган дори ўйлаб топиш устида иш олиб боришмоқда. Яқинда олимлар олиб борган тажрибалар матбуотда эълон қилинди. Мақолада айтилишича катта миқдорда қабул қилинган витамин Д баъзи дорилардан кейин пайдо бўладиган оғриқни камайтирар экан. Нима бўлганда ҳам бутун дунё олимлари аёлларимиз соғлиғини сақлаш, уларни кўкрак саратони деган жирканчли ҳасталикдан ҳимоя қилиш йўлларини излашмоқда.
Баъзиларнинг фикрича тез-тез кофе ичиб туриш, ракка чалиниш хавфини камайтирар экан. Шу ростми? Баъзи олимлар бу фикрни тасдиқлашса, бошқалари кофе аёл организмининг бошқа қисмига жиддий хафв солиши мумкин, дея уқтиради. Ўзи ҳақида қайғурадиган аёл тез-тез сабазавот ва кўкатлардан истеъмол қилиши, айниқса рак ўсмасини пайдо бўлишига қаршилик қиладиган «Салат барги» деб номланадиган оч яшил тусдаги кўкатдан ҳар куни еб туриши керак. Мумкин қадар, дори ичишга ружу қўймаслик, уйқу дорилари, антидепрессантлар ва шу кабиларни ўзидан йироқлаштириши лозим. Азиз аёллар саломатлигингизга бефарқ бўлмасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ердан сиз ўзингизга керакли бўлган маълумотларни олишингиз аниқ.