2:56

Баъзи болалар касалликлари

MP3

Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Фарзандларимизнинг соғломлиги, бизнинг энг олий бахтимиздир. Ҳар бир она фарзандининг етти мучаси соғ-саломат бўлиб вояга етишини истайди. Бирор жойи оғриса онанинг юраги емирилади. Бироқ ҳаёт экан-да, унда ҳеч нима тўкис бўлмаганидек, баъзан биз қанчалик истамайлик, болалар хасталикка чалинадилар ёки бирор бир ҳасталик билан туғиладилар. Бугун мана шундай ҳасталиклардан бири ҳақида суҳбатлашиб, фарзандлар шундай касаллик билан туғилмаслиги учун ота-оналар аввалдан нималарни билишлари кераклигини айтиб ўтмоқчимиз. Кўпчилик Даун синдроми билан туғилган болалардан ўзини олиб қочади. Аммо улардек мулойим, итоатгўй ва меҳрибон болани ҳеч қаердан топа олмайсиз.

Бундай болаларнинг табиатида ақлий заифлик мавжуд, ҳолос. Қолган жиҳатлари эса оддий болаларникидан фарқ қилмайди. Хўш бу касаллик қандай келиб чиқади? Ирсият билан боғлиқми? Генетик мутахассисларнинг фикрича, ҳар бир инсонда туғма нуқсонли насл қолдириш хавфи маълум даражада мавжуд бўлиб, буни олдиндан аниқлаш мумкин эмас.Экологик ҳолатлар ва зарарли омиллар таъсирида инсон организмида турли ўзгаришлар юз бериши мумкин. Боланинг ҳужайралари шаклланаётган вақтда 46 – хромосома билан 47- хромосоманинг ўрин алмашиши кузатилади. Ана шу биргина ортиқча хромосоманинг юзага келиши натижасида мазкур касаллик – Даун синдроми пайдо бўлади.

Шу билан бирга, қариндошлар ўртасидан тузилган никоҳ, меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар қабул қилиш, носоғлом ҳаёт тарзини юритиш оқибатида ҳам туғма туқсонли насл қолдириш мумкин. Касаллик фақат ирсий йўл орқали ўтиши мумкин деган хулоса ҳам нотўғри. Зотан организмдаги ўзгаришлар ирсият билан боғлиқ хатоликларга мойил бўлмаслиги аниқланган. Аёл ҳомиладор бўлганида боласидаги касалликни туғруқдан олдин аниқлаш мумкин. Шифокорларнинг шубҳалари тасдиқланса, ҳомиладан воз кечиш ёки кечмасликни фақат ота-онанинг ўзи ҳал этади. Боланинг биринчи ойлариданоқ ривожланишида бошқаларга қараганда ортда қолиш сезиларли даражада бўлади. Даун синдроми боланинг фақат ақлий ривожланишдан ортда қолиши эмас.

Бола организмида хромосомаларга боғлиқ бир талай ўзгаришлар бўлгани учун ҳам, болада турли касалликлар юзага келади. Уларда эндокрин тизими фаолиятининг ўзгариши, кўриш ёки эшитиш қобилиятининг бузилиши, ички органларда туғма туқсонлар каби ҳолатлар ҳам кузатилади. Бундай ҳасталик билан оғриган болаларнинг ўртача ҳисобда 30-35 ёшгача қисқа умр кўриши билан изоҳланади. Гарчи бундай болалар қисқа умр кўришсада, уларга ҳам соғлом болалар каби меҳр-муҳаббат зарур. Бундай болалар меҳрибон, итоаткор, ва мулойим болалар бўлишади. Соғлом болалар вақти келиб ота-онасини тушунмаслиги мумкин, бироқ Даун синдроми билан хасталанган бола ҳеч қачон ота-онасини ҳафа қилмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top