2:48

Қариндошлар билан муносабат

MP3

Ассалому алайкум. Инсон бу дунёда ёлғиз ўзи бўлиши мумкин эмас. Бутунлай ёлғиз ва етимман деган кишининг ҳам албатта қандайдир узоқ қариндоши бўлади. Ота-онаси бўлмаса, амакилари, амакиси бўлмаса амма-холалари бўлади. Ҳеч бир чақалоқ осмондан тушмайди. Ўзини мутлақо етим деб билган инсон, яқинларини излаб топишни истамаган инсондир. Бугунги суҳбатимиз ҳурсанчилигимизда биз билан бирга шодланадиган, қайғурганимизда бизга ҳамдард бўладиган яқинларимиз – қариндошларимиз ҳақидадир. Бизда жуда яхши бир нақл бор «Меҳр кўзда». Чиндан ҳам инсон яқинлари билан тез-тез кўришиб, дилдан суҳбатлашиб турса, бир-бирига бўлган меҳр ортади. Бир бирини тушунадиган бўлади.

Баъзи оилаларда опа-сингиллар ёки ака-укалар арзимаган сабаб билан юз кўрмас бўлиб кетишади, ёки бир неча йиллаб гаплашмай юришади. Бунга сабаб ота-онанинг фарзандлари орасида меҳр туйғусини шакллантирмаганидир. Агар ота-она фарзандига бир-бирларига меҳрибон бўлишни ўргарса, ўзлари ҳам туғишганларига меҳрибон бўлиб, фарзандларига ўрнак кўрсатса, фарзандлари келажакда албатта бир-бирларига меҳрибон бўладилар. Фарзандларни бир-бирига меҳрибон қилиб ўстиришнинг энг самарали ва аъло усули бу – улар учун ибодат қилишдир. Бизнинг қалбимиз душманлари ёвузлик оловини ёқиш ва келишмовчилик уруғини сочиш учун Раббий бизнинг ўртамизда ўрнатган муносабатларга маҳкам ўрнашиб, раҳна солишни истайдилар.

У ўз мақсасига – оилани парчалаб ташлашга қанчалар тез эришса, оиланинг барча аъзолари шунчалар заифроқ ва нозикроқ бўладилар. Душман эса шу қадар тезлик билан уларни ўз назоратига олади. Боя айтганимиздек, бунга қарши ягона восита – ибодат қилишдир. Ишаё пайғамбар китобида Худо ибодат қиладиганларнинг ва рўза тутадиганларнинг ҳаётида мўъжизалар бўлиб ўтишини айтган «…сен кўп авлодларнинг пойдеворини тиклайсан». Фарзандларимиз ҳаётида ва уларнинг фарзандлари ҳаётида бирлик ва мустаҳкам муҳаббат асосига қурилган муносабат бўлиши учун биз ота-оналар бу муносабатларни тикловчилар бўлишимиз керак. Бу мустаҳкам ва муҳаббатли муносабатни албатта ибодатимиз ва Раббийнинг донолиги ёрдамида тиклай оламиз.

Исо Масиҳ шундай дейди: «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур». Шуднай экан, келинг, тинчлик ўрнатувчи бўлайлик. «Ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан чиниқтириш учун жон куйдирайлик». Биз учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли бўлган фарзандларимиз учун ибодат қилайлик, токи бошқа қариндошлар учун ҳам ибодатда бўлишни ўрганайлик. Сиз ибодат қилар экансиз, ибодатингизда шундай денг: «Фарзандларимнинг юрагини ўзингнинг севгинг билан, оиланинг ҳар бир аъзосига нисбатан шафқат билан тўлдир. Уларни ўзаро кечиришга ўргат. Айниқса уларнинг ўртасида мунтазам, илиқ ва мустаҳкам муносабатларни тиклашингни сендан илтимос қилиб сўрайман.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top