3:38

Нега Роҳила фарзандсиз ўтаётган эди?

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон ва куюнчак опа-сингиллар. Суҳбатимиз ҳаи ҳам шу икки опа-сингилларнинг тақдири ҳақида. Уларнинг иккиси ҳам Ёқубни севади. Леаҳ Ёқубга кўпгина фарзандлар тақдим этган бўлса ҳам, Ёқуб ҳамон Роҳилани жуда севарди. Агар ҳикояга яхшилаб разм солсангиз, Роҳила танланган аёл бўлса ҳам нега Худованд унга фарзанд бермаётган эди? Шу саволлар ҳақида ўйлаб кўрсак. Авваламбор, биринчи матриарх ҳақида ўйланг. Патриарх – биринчи ота, матриарх – биринчи она. Агар биринчи патриарх Иброҳим бўлса, демак Соро — биринчи матриарх бўлади. Соро ҳақида ўйланг. У 90 ёшга киргунича фарзанд кўрмаган. Ундан кейин унинг келини, Исҳоқнинг хотини Ривқода ҳам ҳомиладор бўлишда муаммоси бўлган. Бу ерда эса Леаҳнинг ҳомиладор бўлишда муаммоси йўқ, бироқ Роҳилада бор. Айтмоқчиманки, Худонинг режаси Ёқуб севган инсоннинг режасига мувофиқлаштирилмаган.

Худонинг режаси Ёқубнинг иродасига мувофиқлаштирилмаган. Ёқуб билиши керак бўлган нарса шу эдики, бунинг учун узоқ вақт, жуда узоқ вақт талаб этилган, Ёқуб билиши керак бўлган нарсалардан бири – бу нарса Ёқубнинг эмас, Худонинг режаси эканлигидир. Бу режа Ёқубнинг хоҳишига эмас, Худонинг иродасига, Худонинг бошқарувига асосланган эди. Биз Роҳилага ачинамиз, чунки бизга романтика ёқади. Бизнинг маданиятимизда деярли барча нарсалар романтикани қўллаб-қувватлаш учун ҳис-туйғуларимиз ҳамда истакларимизни бошқаради. Уйланган эркак ҳақида фильмлар ҳам кўрганмиз. Баъзан ўша одамнинг рафиқаси унчалик чиройли бўлмайди ва у жуда чиройли, келишган бошқа аёлни учратади. Тез орада биз ўша одамни биринчи хотини билан эмас, янги учратган аёл билан бирга бўлишини истаймиз, чунки бу романтика. Бундай фильмлар жуда кўп.

Бундай китоблар ҳам кўп. Бизнинг ҳис-туғуларимиз бизни иблиснинг истаклари томон бошқаради, шунинг учун ҳиёнат қилишни, зино қилишни ҳохлаймиз. Мен Жоржиянинг Атланта шаҳриданман. Атлантадан чиққан энг машҳур китобнинг номи “Шамолларда Қолган Ҳисларим”. 1939 йилда “Шамолларда Қолган Ҳисларим» номли маҳшур фильм суратга олинган. Бу китоб 1936 йилда ёзилган. У ҳиёнат ҳақида, сиз ҳам ҳиёнат содир бўлишини истайсиз. Бу китоб Скарлет Охара исмли оилали аёл ҳақида. Бироқ сиз бундай одамга турмушга чиқишни истамайсиз, бошқа одамга турмушга чиқишни истайсиз. Чунки сизни романтика бошқаради. Биз Худо нима учун Леаҳни марҳаматлаётганидан ҳайрон бўламиз. Сизларга маданиятимиз ҳақида баъзи нарсаларни айтсам. Агар аёл киши чиройли бўлса, у аллақачон биринчи ўринда. Яъни, чиройли аёлни кечириш осон. Чиройли аёлни кечириш жуда осон.

Худди шундай, бой эркакни ҳам кечириш осон. Агар киши бой бўлса, “у чиндан ҳам бой бўлишга муносиб”, деб ўйлаймиз. Агар камбағал бўлса, “эҳтимол у кабағал бўлишга лойиқ” деб ўйлаймиз. Агар аёл киши гўзал бўлса, ҳаёлимиздан “у гўзал бўлишга муносиб” деган фикр ўтади. Аслида бу учун у ҳеч нарса қилмаган. Бу Худонинг иши эди. Унга бундай чиройни Худо ҳадя қилган. Худо унга чирой ато қилди, Худо унга Ёқубнинг муҳаббатини ато қилди, бироқ Худо биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ёки олтинчи фарзандни ато қилмади. У кутиши керак эди, у эса кутмади. Қайси йўл билан бўлса ҳам фарзандли бўламан, деб ўйлаб, ўз чўрисини Ёқубга олиб берди. Бу билан у яхши иш қилдим, бу учун Худо мени тақдирлади, деб ўйлади. Худо уни тақдирламаган эди. Худо ниҳоят Юсуф исмли буюк инсонни берди. Худонинг фарзандлари ҳам кутишни ўрганишлари керак. Худонинг режаси доимо яхши ва бизнинг фойдамиз учун ўйлаб қилинади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top