3:34

Художўй аёлнинг сифатлари 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Ҳаётимиз давомида Худонинг қизлари қандай бўлиши кераклигини ўрганиб борамиз. Ўтган сафарги суҳбатимизда художўй аёлларнинг бир неча сифатларини келтириб ўтдик. Улар: Худони қидирадиган, самимий, ҳақиқий гўзалликка эътибор қаратадиган аёллар бўлади. Сиз ўзингизни текшириб, қараб кўрингчи, буларнинг қай бири сизда бор экан. Бугун дунё ташқи гўзалликка ҳаддан ташқари кўп эътибор қилаяпти. Баъзи-баъзида бу касалликка имонли аёлларимиз ҳам чалиниб қолаётгандек, назаримизда. Юзларни таранглаштириш, қошларни ўчмайдиган қилиб бўяш, лабларни шишириш ва ҳоказолар. Аммо булар Худо олдида қадрланадиган гўзаллик эмас. Ҳикматлар 31 бобга қаранг. У ерда аёлнинг ҳақиқий гўзал сифатлари берилган. Ақлли бўлинг. Доноликни қидиринг. Аммо кўп билишингиз эрингизга таълим беришингизга ҳуқуқ бермайди. Билсангиз, билганларингизни амалда кўрсатинг.

Калом шундай дейди: …. Хотин эркакка таълим беришига ва унинг устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин.” 1 Бут 3: 3-5 “Эгамиз ҳақи–ҳурмати, сиз, хотинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Эрларингиз Хушхабарни рад этишса ҳам, уларга итоат этинглар. Сизнинг ибратли хулқ–атворингиз ҳар қандай сўздан кўра таъсирлироқ бўлади. Эрларингиз покиза ҳаётингизни ва Худодан қўрқиб яшаётганингизни кўриб, имонга келишади. Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, олтин тақинчоқлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб–зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Худонинг назарида бундай гўзалликнинг қадри юксакдир.”

Камтар бўлинг — Доим мағрур ёки худбин бўлмаётганингизга диққат қилинг.

Иш 66:2 оятни эшитинг: “Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман,

Ҳа, буларнинг ҳаммаси шундай пайдо бўлган, — демоқда Эгамиз. —

Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман.” Худо сизга эътибор қилишини истасангиз, аёл сифатида камтар бўлинг. Худо Каломини жиддий қабул қилинг. Худонинг Каломи шунчаки айтилган ёки бир пайтлар кимгадир айтилган сўзлар эмас. Улар сизга ҳам тегишли. Бу Каломларга эътиборсиз бўлманг. Бу Каломга ишониб, соф қўрқув билан, Унинг амрларига амал қилишга ҳаракат қилинг. Яна Янги Аҳд китобида ҳам шундай оятлар бор. Фил 2:3-5 “Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан баландроқ кўринг. Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг. Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин.”

Худога хизмат қилинг – Ҳаёлингиз абадий нарсаларда бўлсин, абадий Шоҳга ҳизмат қилинг, фақат Уни мамнун қилиш учун яшанг. Гал 1:10 Хўш, мен кимнинг мақтовига сазовор бўлмоқчиман: инсонларнингми ёки Худонингми?! Наҳотки инсонларни мамнун қилмоқчи бўлсам?! Агар мен ҳали ҳам инсонларни мамнун қилаётган бўлсам эди, Масиҳнинг қули бўлолмас эдим! Биз ҳам ўз ҳаётимизга диққат қилайликчи, ким учун ҳаракат қилаяпмиз? Ўзимиз учунми, турмуш ўртоқларимиз, қариндошларимиз бизни мақташ учунми? Ёки ишда бошлиқларимиз мақташи учунми? Биз инсонларнинг эмас, Худонинг мақтовига сазовор бўлиш учун ҳаракат қилсак, бу ишларимиз художўй одатга айланади. Яна Кол 3:23 оятда шундай ёзилган, “Нимаики қилсангизлар чин дилдан, Худо учун қилаяпман деб қилинглар.” Шундай яшасак, ҳам Худованднинг, ҳам одамларнинг мақтовига сазовор бўламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top