MP3

Ассалому алайкум меҳрли опа сингиллар. Келишмовчилик юзага келса, уни ҳал қилиш учун Худонинг ёрдамига таянинг. Ибодат — ҳатти-ҳаракатнинг яна бир усулидир. Аввалига донолик сўраб ибодат қилинг. Ёқуб бизга шундай ваъда бермоқда: “Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо сахийлик билан, беминнат беради” (Ёқуб 1:5). Бироқ донолик ва билимни адаштирманг. Донолик бизга ўз билимларимизни тўғри ишлатишимизга ёрдам беради. Аниқ бир инсон учун унинг исмини айтиб ибодат қилинг. Ўша инсонга бўлган муносабатингизни Худо ўзгартиради ва муаммони яхши йўл билан бартараф қилишингизга ёрдам беради. “Бир-бирингиз учун ибодат қилинг” – бу оятлар Ёқубнинг яхши маслаҳатларидан биридир. Ибодат имон билан қилиниши лозим.

Ёқуб 1:6 – оятда қуйидагиларни ўқиймиз: “Шу боис умидингизни фақатгина Худога боғлаб, имон билан сўранг, иккиланманг”. Кўпинча, менинг ибодатим тахминан шундай бўлади: “Ота, инсоний нуқтаи назардан бу зиддиятни қандай бартараф қилиш мумкинлигини билмайман, лекин муносабатни узиб қўйиш – Сенга нисбатан тўғри эмаслигини биламан. Шунинг учун, бу зиддиятни бартараф этиш учун мени, Ўз Каломингни ва бошқа инсонларни ишлатишингга ишонаман”. Ниҳоят, бошқа одамнинг муваффақияти учун ибодат қилинг. Бутрус бизга шундай эслатади: “Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар, аксинча, ҳаммани дуо қилинглар” (1 Бутрус 3:9). Учинчидан, оқилона маслаҳат сўранглар. Бу борада Ҳикматлар 12:15 – оятда эслатилган: “Нодон ўз йўлини тўғри деб ўйлайди, доно эса маслаҳатга қулоқ солади”. Бироқ, маслаҳат қидирганда ҳушёр бўлинглар.

Одатда, зиддиятли вазиятларда ҳис-туйғуларимиз жунбушга келади ва бизни ўз камчиликларимизни кўришга ҳамда зиддиятдаги ролимизни баҳолашга ҳалақит беради. Бу огоҳлантириш ўзимнинг шахсий тажрибамга асосланган. Афсуски, менинг сўзларимни маъқуллашига ва мени қўллаб-қувватлашига ишонадиган, ўзим билган инсонлардан маслаҳат олишга мойилман. Шунинг учун, ғолиб чиқиш учун эмас, балки зиддиятни бартараф қилиш учун маслаҳат сўрашим кераклигини ёдда сақлашим керак. Аввал ҳис-туйғуларни жиловлаб олиш – амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим қадамлардан биридир. Эфесликлар 4:26 – оят бизга шундай кўрсатма беради: “Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар”. Бу оят ғазабланишни таъқиқламайди, аксинча, унинг сабабларини дарҳол тушунишга ундайди. Агар сиз ўз ғазабингизни бошқара олмасангиз, у сизни бошқаради.

Бартараф этилмаган ғазаб ва хафачилик ҳислари сизнинг тасаввурингизга таъсир қилади ва вақт ўтиши билан далиллар тобора бузилиб, ғазаб ҳисси кучаяди. Агар туйғуларингизни дарҳол жиловламасангиз, сиздан фойдаланиши учун шайтонга яхши имконият берган бўласиз. Менимча, зиддиятни бартараф қилмай туриб, ишга кетиш яхши эмас. Турмуш ўртоқлар бу қоидага қатъий амал қилишлари керак. Қолаверса, ҳал қилиш керак бўлган қандайдир муаммо бўлса, уйқуга ётишдан аввал уни ҳал қилишга ҳаракат қилиш лозим. Зиддиятни бартараф қилишни бошлашдан аввал ўз туйғуларингизни жиловлашингиз керак бўлса ҳам бу зиддият баъзан ўзини тўлиқ намоён қилишига имкон беришингиз керак. Ғазаб ҳамда хафачилик тарқаши учун бироз вақт керак бўлиши мумкин ва сиз ўз туйғуларингизга берилмасдан зиддиятни бартараф эта олишингизга ишонаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top