3:20

Худо сизни кечирган

MP3

Ассалому алайкум кечиримли опа-сингиллар. Биз кечирим ҳақида кўп гаплашамиз. Бироқ кечириш қўл қовуштириб кутиш эмас, ҳаракат эканини ҳаммамиз ҳам англаб етмаймиз. Авваллари мен ўз ибодатларимда ўзаро муносабатларимизда адолатли бўлишини ҳеч қачон сўрамаганман. Ҳар доим Унинг меҳр-шафқатини сўраганман. Бир неча йил олдин ўз муаммоларимни англаб етдим, яъни мен Худодан меҳр-шафқат сўрар эканман-у, лекин бошқа инсонлар билан муносабатларим учун адолат талаб қилган эканман. Дунё бизга нафратни ўргатади, Худо эса севишни. Дунё бизга қасос олишимиз кераклигини айтади, Худо эса кечиришимиз кераклигини. Нима учун? Чунки кечиримимизнинг асоси – Исо Масиҳнинг барчамиз учун хочда амалга оширган ишидир. Колосаликларга ёзган мактубида Павлус шундай деган: “Ўз Ўғли орқали бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди” (1:14).

Бу ҳақда Ибронийлар 10:10-12 – оятларда батафсилроқ берилган: “Масиҳ Худонинг хоҳишини бажариб, Ўз танасини биз учун қурбон қилди. Бу ягона қурбонлиги орқали бизни гуноҳдан поклади. Руҳонийлар ҳар куни Худога хизмат қиладилар. Бир хил қурбонликларни қайта-қайта келтирадилар. Аммо бу қурбонликлар ҳеч қачон гуноҳни юва олмайди. Масиҳ эса гуноҳларни абадий ювиб ташлайдиган ягона қурбонликни келтириб, Худонинг ўнг томнонида ўтирди”. У бизни бутунлай кечириш учун бир марта қурбонлик келтирди. Кечирилишимиз асоси 1Бутрус 1:18, 19 – оятларда берилган: “Зотан, сизлар ота-боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Ахир, Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир”.

Худо бизни кечиришининг асоси биз қилган қандайдир ишлар эмас, балки Исо Масиҳ ҳамда Унинг биз учун хочда қилган ишидир. Бу – бошқаларни кечиришда биз учун намунадир. Худо кечиримининг чинакам ғолибона лаҳзаси ҳамда бизнинг кечиримимизнинг қандай бўлиши – Унинг кечиримининг қамрови ҳисобланади. Забур 102:12 – оятда айтилганидек, “Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса”, У бизнинг гуноҳларимизни шунчалик узоқлаштирди. Шимол билан жанубнинг оралиқ масофасини ўлчаш мумкин, бироқ шарқ билан ғарбнинг оралиқ масофасини ўлчаб бўлмайди. Бу ибора аниқ абадийлик ҳақида айтилган. Худонинг кечирими абадий давом этади. Зиддиятларни шахслараро даражада бартараф этиш Худо билан муносабатларингиздаги зиддиятларни ҳал қилишдан, Унинг кечиримини олишдан бошланади.

Лекин узоқ йиллар давомида мен бу нарса ўзимни кечиришимни ҳам ўз ичига олишини англаб етмаганман. Худо мени Исо Масиҳ қилган иши туфайли кечиришини билардим, лекин мен буни бас қилиб, ўзимни кечира олишим учун керакли ишларни қилишим керак эди. Ўзимни кечиришим қилган ишимга эмас, балки Масиҳ мен учун хочда қилган ишига боғлиқ экани жуда узоқ вақт ҳаёлимга келмаган. Масиҳийлар ўзларини кечиришлари лозим, масиҳий инсон ҳар гал ўзини кечирмаганида, Худога нисбатан хурматсизлик қилган бўлади. Барча гуноҳларимиз учун ўзимизни айблаганимизда Масиҳнинг хочдаги ўлими гуноҳларимни ювиш учун етарли бўлмаганини кўрсатамиз. Тушуняпсизми, ҳаётимиздаги ҳақиқий муаммо қанчалик кўп ёки кам қоқилишимизда эмас, балки гуноҳ қилган пайтимизда ўзимизни қандай тутишимизда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top