3:27

Муносабатларнинг тикланиши

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Баъзида айбингизни тан олиб, сиз ҳафа қилиб қўйган инсондан кечирим сўрайсиз, аммо у инсон “Йўқ, сени кечирмайман” деса қандай аҳволга тушасиз? Бу жуда ғалати бўлади. Аммо ўша инсон сизни кечирмайман, деса ҳам, сиз Масиҳнинг қони орқали аллақачон кечирилганингизни унутманг. У сизнинг Худо билан муносабатингизни бошқаришига йўл қўйманг. Сиз аллақачон кечирилгансиз. Қилган ишингиз учун кечирим сўрагач, ўзингизни ҳам кечириб имон билан яшашда давом этинг. Аммо ўша одам билан ҳам муносабатларни тиклаш учун имкон қадар севгингизни кўрсатинг. Шундай қилсангиз, муносабатлар аввалгидан ҳам яхшироқ бўлиб тикланади. Энг муҳими бу одам учун ибодат қилишни тўхтатманг. Ўйлаб кўринг. Бугунги кунда жуда кўплаб муносабатлар қайта тикланмаяпти, чунки имонлилар ўзларини кечиришни истамаяптилар.

Сиз ўзингизни кечирмасангиз, муносабатлардаги узоқ давом этадиган зиддиятларга дуч келасиз. Исонинг хочдаги ўлими ўз-ўзимизни кечиришимизни ҳам билдиради. Диққатимизни ўзимизнинг қилган ишларимизга эмас, балки Унинг қилган ишларига қаратишимиз лозим. Кечирим бошқа инсонларга ҳам тегишли. “Ер сайёрасининг озод қилиниши” китобида Хэл Линдси шундай ёзган: “Агар Худо бизнинг барча гуноҳларимизни кечирган бўлса, ўзимиздаги ёки бошқа одамлардаги гуноҳга бизнинг муносабатимиз қандай бўлиш керак? Ўз-ўзимни ёки мени хафа қилган одамларни кечира олмаслигим кечириш учун менинг талабим Худониинг талабидан юқори эканини кўрсатади, чунки мен кечира олмаган нарсани Худо аллақачон кечирган”. Ибронийларга 10:14 – оятда У шундай ўргатади: “Дарвоқе, Масиҳ биттагина қурбонлик орқали гуноҳдан поклаган одамларини то абад баркамол қилади”.

Бунга ҳеч нарсани қўшимча қилиб бўлмайди. Хоҳ ўзимизни, хоҳ бошқа бировни кечириш бўлсин, Исонинг ҳочдаги ўлими — ҳар қандай кечиримнинг асосидир. Бошқаларни кечиришни рад қиладиган киши аслида ўзини Худонинг кечиримидан маҳрум қилаётган бўлади. Сиз бирон марта “Осмондаги Отамиз” ибодати ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Эркин таржимада Исо бизга шундай ибодат қилишни ўргатган: “Худойим, мен бошқаларни кечирганимдек, Сен ҳам мени кечиргин”. Мен ҳаммамиз учун намуна бўлган “Осмондаги Отамиз” ибодатини йигирма йил давомида такрорлаб келганман, лекин Худодан биз бошқаларни кечирадиган даражада бизни кечиришини сўраётганимизни англамаган эканман. Қуйидаги иборани эслаб қолинг: “Кечиришдан бош тортган пайтимда, бир кун келиб ўтишим учун керак бўладиган кўприкни ёқиб юборган бўламан”.

Ким бўлишингиздан қатъий назар, бошқаларнинг кечиримига ўзингиз тасаввур қилгандан ҳам кўпроқ муҳтож бўласиз. Кимни кечиширингиз керак? Сизни хафа қилган, жаҳлингизни чиқарган, сизни хўрлаган ёки ҳақорат қилган ҳар қандай инсонни кечиришингиз керак. Буни ўз турмуш ўртоғингиздан бошлашингиз лозим. Ҳўшея пайғамбар китобидан унинг хотини фоҳиша бўлиб кетганида, уни ким ошди савдосида сотиб олиб, уйига олиб келгани ва уни кечиргани ҳақида ўқиймиз. Биз ўз жуфтимизни нафақат кечиришимиз, балки аввалги жуфтимизни ҳам кечиришимиз лозим. Қанчадан-қанча ажрашган инсонлар барбод бўлган муносабатлардан азият чекишади ва кечиришни истамайдилар. Бундай ҳиссий азоблардан нафақат уларнинг ўзлари, балки фарзандлари ҳам қаттиқ азоб чекишади. Фарзандларингиз сизни қаттиқ ранжитганларида ҳам уларни кечиришингиз ва бу ёқимсиз воқеани хотирангиздан ўчириб ташлашингиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top