3:16

Оиладаги сирлар

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги кунда тоза виждон ҳақида гапириш кулгили туюлиши мумкин. Лекин агар сиз севги ҳамда турмуш муносабатларида “исталган” инсон бўлишни хоҳласангиз, ўтмиш борасида тоза виждонга эга бўлиш ҳал қилувчи бўлади. Ҳозирнинг ўзида ҳаётингизда ва шахсий муносабатларингизда бундай сифатнинг шаклланиши севги ва турмушда ўта самарали ҳосил олишингизга имкон беради. Ҳаётингизда Худога итоат қилиб яшаганингизни, ўз роҳатингиз учун бошқа одамлардан фойдаланмаганингизни билиб, севги, эр-хотинлик ҳамда жинсий муносабатга тоза виждон билан киришни ҳис қилиш жуда ажойиб. Ўсиш ва муносабатларни қандай қуриш кераклигини англаб етиш учун йиллар керак бўлади ва ҳар биримизда муайян одоб-аҳлоқ шакллари ривожланади. Улар сизнинг одатий ҳатти-ҳаракатларингизни ҳамда бошқа инсонларга қандай муносабатда бўлишингизни белгилайди.

Шунинг учун, ҳаётингиздаги яхши севги – асосан, ўзаро яхши муносабат занжирининг натижасидир. Махсус аралашувларсиз, ўтмишда инсонларга қандай муомала қилган бўлсангиз, ҳозир ҳам шундай муомала қилишда давом этасиз. Мана шунинг учун ҳам учрашувлар даврида одоб-аҳлоқ ҳамда муносабатнинг соғлом шаклини амалда машқ қилиш жуда муҳим. Бу билан бир умрлик никоҳ муносабатларига пойдевор қўйган бўласиз. Агар ҳаётингизда ўз шахсий қониқишингиз учун одамлардан фойдаланишга ўрганиб қолган бўлсангиз, севгингиз қанчалик ҳақиқий бўлмасин, никоҳда тўлиқ ўзгара олмайсиз. Бўйдоқлик ҳаётингиздаги тажриба сиз билан бирга никоҳингизга кириб келади. Никоҳ маросими мўъжизавий тарзда ҳеч нимани ўзгартирмайди. Ҳаётингиздаги севигининг сифати феъл-атворингизнинг сифатини акс эттиради. Сизнинг феъл-атворингиз эса шаклланмаган ва бир кунда шаклланиб қолмайди.

Учрашувлар даври учун Олтин Қоида деб нимани атаган бўлар эдингиз? Мен уни шундай шакллантирган бўлардим: қачондир сиз турмуш қурадиган инсон билан бошқалар қандай муносабатда бўлишини истасангиз, учрашувлар вақтида сиз ҳам учрашаётган инсонингиз билан шундай муносабатда бўлишингиз шарт. Масиҳий бўлганимдан кейин бу принцип мен учун асосий принципга айланди. Сиз учрашувга чиққан инсон билан қандай муносабатда бўласиз? Бўлғуси турмуш ўртоғингиз билан кимдир шундай муносабатда бўлишини хоҳлармидингиз? Ёки сиз учрашган инсон билан самимий муносабатда бўлмаганингиздек, бўлғуси турмуш ўртоғингиз билан бошқалар ҳам самимий муносабатда бўлмаслигини истармидингиз? Сиз учрашган инсонни ўзингиз истаган ишни қилишга мажбур қилганингиздек, келажакда умр йўлдошингиз бўлиши мумкин бўлган инсонга кимдир ўзи истаган нарсани қилдиришга мажбур қилишини хоҳлаган бўлармидингиз?

Яна бир асосий принцип – учрашув вақтида ўзингизни шундай тутингки, бўлғуси турмуш ўртоғингиз сиздан бир умр фаҳрланиб юрсин ва сизга ишонсин. Кўпчилик ўтмишда қилган гуноҳлари учун Худонинг олдида тавба қилган ва Худо уларни кечирганини билсалар ҳам ўтмишдаги хатолари ва айбдорлик ҳисси уларни қийнашини қайта-қайта айтадилар. Улар Худо уларни кечирганини билишса ҳам, ҳиссий жароҳатларни кесиб олиб ташлайдиган хирург мавжуд эмаслигини ҳаёлларига келтирмайдилар. Шунинг учун, Худога бўлган имон туфайли, раҳм-шафқат орқали оқланишимизни англаб, ҳар куни кечирим билан яшаётганимизни ўзимизга эслатишимиз лозим. Масиҳийча ҳаёт кечирим ҳақиқатини таъкидлайди, зеро кечиримнинг ҳақиқати масиҳий ҳаётнинг асосидир”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top