Ассалому алайкум. Шу йили қўшни аёллар билан суҳбатлашиш асносида Муқаддас Калом илоҳийлик бўйича энг юқори ўринда туришини айтдим (2Тиўтий 3:16-17). Муқаддас Калом таркибини ўзгартириши мумкин бўлган ҳар қандай китоб, таълимот ёки ёзувлар масиҳийлар томонидан рад қилиниши лозим. Каломда бунинг исботи бор. Яҳудо шундай ёзган: “… Аммо бунинг ўрнига сизларни: “Имонимизни ҳимоя қилайлик”, деб ундамоқчиман. Ахир, Худо бу ўзгармас имонни азиз халқига то абад топширган” (Яҳудо 3). Каломни ўзгартириб юбориши ёки кейинчалик қўшимча қилиниши мумкин бўлган таълимотлар учун Муқаддас Каломда жой қолмаган. Павлус шундай деган: “Аммо кимда-ким, ҳатто биз ўзимизми ёки осмондан келган бирон фариштами, сизларга биз етказган Хушхабардан бошқа бир хушхабар келтирса, у лаънати бўлсин!” (Галатияликлар 1:8).
Агар бошқа манбаалар Муқаддас Каломдан илҳомланган, деб даъво қилинса, уни Калом асосида текшириш керак. Худо Ўзига қарши чиқмайди. Худди шундай, воизлар ҳамда ёзувчилар кейинчалик нималарни эълон қилмасин Каломга, сизларга аллақачон маълум бўлган ҳақиқатга қарши бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда, бу воизларнинг сўзлари ҳам китоблари ҳам Худодан илҳом олмагани ошкор бўлади. Масиҳнинг илоҳийлигини кўриб чиқишда Унинг илоҳийлигига ишониш ёки тушуниш осон ё қийин эканлигига эмас, балки У ҳақда Каломда таълим бериладими ёки йўқми, шунга эътибор берамиз. Аввалига бу фикр инсон онгига ёки ақлига сиғмаса, бу унинг қасддан ўзгартирилганини билдирмайди. Бизнинг оламимиз бу каби гравитация ҳамда квазар ҳодисаларга тўла бўлиб, инсон онгининг бир томонида жойлашган, бироқ шунга қарамай улар ҳақиқатдир.
Калом Худони инсон ақлига сиғмайди, деб ўргатади. Шунинг учун биз буни тўлиқ англаймизми-йўқми, Ўзи ҳақидаги сўнгги сўзни Худонинг Ўзи айтади. Исонинг шахсида Худо Ўзини қандай намоён қилди? Калом шундай дейди: “Худо қадимда ота-боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди. Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси этиб тайин этган. Ўғил – Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди”. Исо Масиҳ – Худонинг тирик сўзидир. У Отани намоён қилади.
Шогирдларидан бири Ундан: “Ҳазрат, бизга Отани кўрсатинг!” (Юҳанно 14:8), деб сўраганида, Исо шундай жавоб берган: “Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман. Наҳотки, Мени таниб-билмасанг?! Мени кўрган одам Отани кўрган бўлади” (9 оятга қаранг). Павлус ҳам Масиҳни “Кўринмас Худонинг сурати”, деб атаган (Колосаликлар 1:15). Ҳуллас, бу китоб орқали биз Исога қараш ва Унга қулоқ солиш – Худони кўриш ва Унга қулоқ солиш эканини исботлашга ҳаракат қиламиз. Агар Масиҳ инсон қиёфасидаги Худо бўлса, тарихда ҳеч бир инсонга кўрсатилмаган эътиром Унга кўрсатилиши керак, яъни Унга қулоқ солиш, улуғлаш ва ҳатто Унга сажда қилиш керак. Чунки бу билан Унинг Худо эканлигини, бутун коинотни, ундаги ҳамма нарсларни, ой-қуёшни яратган Зот эканлигини тан олган бўламиз. Самодаги миллиардлаб ёритқичларни ўрнатган Худо инсон қиёфасига кириб, ерга келди ва Ўз яратганлари учун Ўзини бағишлаб, қурбон бўлди. Унинг ўлими ҳар қандай солиҳ одамнинг ўлимидан афзал эди.