3:33

Яқинлик

MP3

Ассалому алайкум опа-сингиллар. Машҳур тадқиқотчи ва ёзувчи Лео Баскаль шундай ёзади: “Биз олис йўлни босиб ўтдик. Оиламиз пароканда бўлишигича, руҳий қадриятлардан, барча эзгуликлардан ҳамда аччиқликни ифодаловчи нарсалардан воз кечишгача бордик. Биз ҳамма нарсаларни – жинсий яқинликдаги тушунмовчиликларни ҳам, никоҳда учраб турадиган барча англашилмовчиликларни ҳам синаб кўрдик. Бироқ буларнинг бари ўзидан кейин ёлғизлик ҳамда бўшлиқни қолдиришини англаб етдик. Шунинг учун уларда бироз бўлса ҳам ҳақиқат борлигини англаш учун биз яна мана шу алмисоқдан қолган қадриятларга мурожаат қилишни бошладик. Бу “алмисоқдан қолган” қадриятлардан биттаси жинсий яқинлик эканини биламиз. Ёзувчи Энн Лэндерс ўзининг “Жинсий алоқа ўрнига қучоқлашишни афзал кўрасизми?” деган саволига одамлардан ғаройиб жавоб олди. 90000 аёлдан 64000 таси ижобий жавоб берди.

Хулосага кўра, “Илиқ қучоқлаш ёки эркалаш жинсий алоқадан муҳимроқ” экан. Бундай жавоб берганларнинг чиндан ҳам шундай ҳисоблашларига ишончим комил бўлмаса ҳам, улар жинсий муносабатда яқин бўлишни афзал кўришлари аниқ. Бугун кимдир сизни қучдими? Унда доктор Жером Шерманнинг фикрига қўшиласиз, у шундай деган: “Инсон сифатида биз илиқликни, яқинликни истаймиз. Бу асосий инсоний истакдир. Жинсий алоқа ўз йўлига”. Бироқ эркакларда ҳам шундайми? Биз аёллар, “ эркаклар фақат жинсий алоқага қизиқишади” деб ҳисоблаймиз-ку?! Энн Лэндерснинг суриштирув натижаларини баҳолар экан, “Бизнинг натижаларимиз аниқ, — деб таъкидлайди АҚШнинг машҳур психологи Жойс Бразерс. – Жуда узоқ йиллар давомида – викторианлар асридан бери – эркалаш ҳамда қучоқлашни ҳис қилиш учун эркаклар ва аёллар жинсий алоқа билан шуғулланишган.

Биз эркалашга муҳтожликни ҳис қиламиз, жинсий алоқа эса эркалаш учун тўланадиган ҳақ ҳисобланади”. Биз ҳақиқий севги ва жинсий муносабат ҳақида жуда кам биламиз, шундай эмасми? Мамлакат миқёсидаги ажралишлар сони – бунинг сирини очишдан аввал олдимизда узоқ йўл турганини кўрсатувчи кўрсатгичларнинг биридир. “Тадқиқотчилар севги ҳамда севги муносабатларидаги муаммолар бўйича ҳатто биринчи қадамни ҳам қўйишмаган, — дейди Жон Хоикинс Университети профессори, доктор Жон Мани. – Шунчаки, эр-хотинлик муносабати ҳақида гапириш осонроқ. Бироқ, инсоният учун энг муҳими – севги ва ўзаро инсоний муносабатлардир”. Юзлаб оилалар жинсий яқинлик пайтидаги қувонч ва иштиёқ йўқолганини тан оладилар. Буларни қайтариш учун турли йўлларни қидиришади, бироқ аминманки, буларнинг ҳеч бири иш бермайди. Агар маъсулият ва садоқат деган тушунчаларга бир хилда вақт ажратилса ва эътибор берилса, эр-хотинлик муносабатларда зарур бўлган яқинлик ва қувончни тиклаш мумкин.

Эр-хотинликни “севги, никоҳ ва жинсий муносабатлар” деб таърифлаш мумкин. Айнан мана шу таъриф жараённи тўғри тартибга солишга сабаб бўлади ва эркак ҳамда аёл ўртасида тўлақонли муносабатни ривожлантиради. Бизнинг мақсадимиз узоқ вақт давом этадиган эр-хотинликка ҳамда ўзаро муносабатга диққатингизни қаратишдир. Улар туфайли севги ҳамда жинсий яқинлик учун кўплаб жозибали, лекин “боши берк” бўлган йўллардан ҳалос бўласиз. Ва бу сизга агар турмуш қурган бўлсангиз, ўзингиз ҳамда турмуш ўртоғингизга ажралиш ёки жинсий англашилмовчиликлардан ҳалос бўлишингизда ёрдам берадиган асосий қадриятлар ва сифатларни англаб етиш имконини беради. Аввало биз сизнинг шахсий сифатларинингизни ва севги муносабатларида “кўнгилдагидек” шерик бўлишингиз учун сизга нималар кераклигини текширамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top