3:25

Тўлақонли никоҳ

MP3

Ассалому алайкум опа-сингиллар. Сиз ҳозир қандай ҳолатда бўлишингиздан қатъий назар – турмушга чиқиш арафасидамисиз ёки аллақачон турмуш қурганмисиз — тўлақонли никоҳга эришишингиз учун имконингиз бор. Аслида ҳар бир кун бизга яна бир имкон беради. Биз ўша имкониятингиздан максимал даражада фойдаланишингизга ёрдам берадиган маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Агар сиз университетни битираётган талаба ёки ёлғиз яшайдиган инсон бўлсангиз, бу ердан ўзингиз истагандек инсон бўлишингизга, мукаммал севги кўрсатадиган ва мукаммал севги қабул қиладиган инсон бўлишингизга ёрдам берадиган ҳатти-ҳаракат режасини топасиз. Агар сиз жинсий алоқа узоқ муддатли муносабатни боғлайдиган “супер елим” деб ўйласангиз, адашасиз.

Биз берадиган маълумотлар қуйидаги саволларга муносиб жавоб топишингизга ёрдам беради: “Мен никоҳга тайёрманми?” ҳамда “Бизнинг севгимиз тўлақонли никоҳга ва бир умрлик соғлом жинсий муносабатга асос бўлишга етарли даражада етукми?” Агар сиз ўзингизга бу саволларни беришни бошламаган бўлсангиз, ҳалиям бўлса буни қилишингиз керак. Агар сиз аллақачон турмуш қурган бўлсангиз, қуйидаги тадқиқот ва таҳлиллар ҳақидаги маълумотлар сизга қониқарли ва ҳақиқий жинсий муносабат қилишингиз учун ҳаётингиз ва муносбатларингиздаги турли соҳаларни қандай ривожлантириш ва яхшилаш мумкинлигини англашингизга ёрдам беради. Ва ниҳоят, агар сиз ота-она, маслаҳатчи, руҳоний, ўқитувчи ёки ёшлар билан ёки ёлғиз яшайдиган инсонлар билан ишлайдиган хизматчи бўлсангиз, бу ҳақиқатлар сизга узоқ муддатли ва яқин муҳаббатни, эр-хотинлик ва жинсий муносабатларни яратиш учун керакли бўлган шахсий фазилатларингизни ва муносабатларингизни баҳам кўришингизга ёрдам беради.

Қай йўл билан узоқ муддатли эр-хотинлик муносабатларини яратишингиз мумкин? Яқинликка эришишда сизга нима ҳалақит беряпти? Эркак кишидаги қайси ҳислатни муҳимроқ деб ҳисоблайсиз? Сизнинг фикрингизча, шундай ҳислатга эга инсон суюкли бўла оладими? “Оилавий журнал” томонидан яқинда ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, сезувчанлик кўпчилик аёллар учун биринчи ўринда туради. Эркакнинг келишган бўлиши у қадар аҳамиятли эмас экан. Айримларимиз бизни бахтли қилиш мумкин бўлган инсонни излашда ҳақиқий изқуварга айланамиз. Ёш, турмуш қуришга тайёр бўлган қизлар ўзлари истаган турмуш ўртоқнинг сифатларини санаб ўтадилар. Баъзиларининг бундай сифатлар ёзилган рўйхати ҳам бор. Баъзан бу рўйхатнинг шунчалик узунлигига қараб, бу қизларга ёки аёлларга турмуш ўртоқ эмас, Исо керак деб ўйлайсиз.

Бироқ, эркаклардан қидириладиган фазилатлар рўйхатини фақатгина аёллар тузмайди. Баъзан йигитлар ҳам уйланмоқчи бўлган қизнинг сифатларини санашади. Улар шунчалик кўпки, агар бирорта қиз бу рўйхатни ўқиганида унинг талабидан қўрқиб қочиб кетган бўларди. Афсуски, кўпгина ота-оналар ҳам ҳаётдаги тажрибасига қарамай, бўлажак куёвнинг сифатларини ҳаёлан талаб этишади. Баъзи ёшлар билан ишлайдиган хизматчилар ҳам шундай маслаҳат беришади. Албатта, бундай рўйхат тузиб, шу рўйхат асосида бўлажак турмуш ўртоқ ҳақида ибодат қилиш муҳим. Аммо энг муҳими ўзлари шу талабларга мос келишларидир. Қизиқ, шундай йигит-қизларнинг ўзлари бу рўйхатга қай даражада мос келар эканлар? “Гап “кўнгилдагидек” инсонни топишда эмас, балки ўша “кўнгилдагидек” инсон бўлишда, никоҳда мана шуниси муҳим. Агар сизга қиролича керак бўлса, сиз ўзингиз қирол бўлишингиз лозим. Агар сизга сизни сева оладиган инсон керак бўлса, сиз ўзингиз аввал уни сева олишингиз лозим”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top