3:19

Сиз бетакрорсиз

MP3

Ассалому алайкум. Кўп аёллар ўзларини чумчуқчалик қадри йўқлигига ишонишлари мени ҳайратга солади. Худо бизни “жуда қадрли” қилиб яратган. Ўз-ўзини қадрлашнинг ҳақиқий соғлом асоси Худо сизга берган қадр-қимматни англаб етиш ва уни қабул қилишдир. Бу ҳақиқат тўғрисида мулоҳаза юритиб, бу сизнинг қандайдир хизматингиз туфайли эмаслигини тушунишга ҳаракат қилинг. Сизнинг қадрингиз ҳамда аҳамиятингиз сиз қилган ишларга эмас, балки Исонинг шахсига ва сиз учун Унинг қилган ишига боғлиқ. Исонинг биз учун кўрсатган меҳр-муҳаббати Худо учун сизнинг қадрингизни абадий мустаҳкамлади. Муҳим эканлигингизнинг яна бир сабаби – бетакрорлигингиздир. Ер юзида бугунги кунда яшаётган 4,5 миллиард аҳоли орасида сизга айнан ўхшайдиган биронта ҳам одам йўқ. 4,5 миллиард одамлар ичида ягона бўлсангиз, нима учун бошқа кимгадир ўхшаш бўлишни хоҳлашингиз керак?

Шунга қарамай, кўп одамлар ҳаётда бошқа одамларга – уларнинг қоматига, сочларига, қобилиятларига ёки маҳоратларига ҳасад қилиб яшамоқда. Сиз диққатингизни Худо сизни бетакрор қилиб яратгани ҳақидаги далилга қаратишни бошлашингиз лозим. Кимдир айтганидек: “Худо ахлат қилмайди”. Агар сиз кимгадир ўхшаш бўлиш учун бор вақтингизни сарфласангиз, сизга ўхшаш бўлиш учун ким ўз вақтини сарфлайди? Худо сизни айнан сиз бўлишингиз учун яратган, ҳеч ким сиздан яхшироқ сиз бўла олмайди. Дунё яратилган кундан буён ҳеч қачон биронта инсон сиздек бўлмаган ва ҳеч қачон бўлмайди ҳам. Бу сизни қанчалик бетакрор қилишини англаб етганингиздагина ўзингизни бошқалар билан солиштиришдек зарарли одатдан воз кеча оласиз. У мени мен қилиб яратган. У сизни сиз қилиб яратган. Шундай қилиб, Худо сиз ҳақингизда айтадиган биринчи ҳақиқат шуки, сиз махсус инсонсиз.

Сизнинг қадрингиз баланд, чунки У сизни Ўз суратида яратган ва сиз бутунлай бетакрорсиз. Ким сизни севишини эсланг. Ҳозирнинг ўзида сизни чин юракдан севадиган биронта инсонни айта оласизми? Ҳатто биронта инсонни айта олмасангиз ҳам, Худо сизни севишини эсланг. Ва биз Унга ишонамиз. Тадқиқодларнинг кўрсатишича, ёш бола агар уни яхши кўришмаса, яшашни истамай, ўлишни истаб қолади. Ҳаммамиз ҳам ота-оналаримиз, фарзандларимиз, дўстларимиз, ҳамкасбларимиз ёки қўшниларимиз бизни севишлари учун ҳаракат қиламиз. 1986 йилда “рок қироли” Марвин Гей отиб ўлдирилди. Мусиқалари машҳур бўлган қўшиқчининг дўстлари у истаган барча нарсаларига эришиша оларди, дейишди. Бироқ ўлимидан бир неча ҳафта олдин Гей дўстларига у истаган ягона нарса – отасининг севгиси эканини айтган. Нима учун масиҳий бўлганингизни эслай оласизми?

Мен эслайман. Худонинг севгисини кўрганим ва ҳис қилганим учун. Кўпчилик Масиҳнинг Нажоткор эканига қарши чиққанлар, Худонинг севгисига қарши тура олмаганлари учун Масиҳий бўладилар. Еремиё пайғамбар китобида Худо шундай дейди: “Сени мангу севги билан севдим, сенга содиқ бўлиб келдим” (Еремиё 31:3). Айнан Худонинг севгиси Унга юз буришимга сабаб бўлди. “Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди” (Юҳанно 3:16). Бироқ сиз бу қадимда бўлган, дейсиз. “Айни пайт” ҳақида нима дейсиз? Ўша бобда Исо бизга Ота бизларни севишини айтган (бу ҳозирги вақтни билдиради). Римликларга мактубининг 8 – бобида Павлус Худонинг бизга бўлган севгиси ҳақида айтадики, йўлимизда учрайдиган қийинчиликларга ва синовларга қарамасдан, ҳеч нарса бизни Худонинг севгисида жудо қилишга қодир эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top