3:17

Энг аълоси

MP3

Ассалому алайкум. Атрофга қарасангиз, бугун қурилиш бўлмаётган жойни деярли учратмайсиз. Қаерга қараманг, турли баланд, кўзни қамаштирадиган уйлар, боғлар ва ситилар қурилмоқда. Бу қурилишлар сизга ҳеч нарсани англатмайдими? Мен бу қурилишларга қарасам, ўзимни кўргандек бўламан. Чунки ўзимни “қурилиш ишлари олиб борилаётган объект” деб тасаввур қиламан. Рост. Агар биз ўзимизни Худонинг қўлига топширсак, У бизда таъмирлаш ва қурилиш ишларини олиб боради. Уй қуриб кўрган ёки таъмирлатган инсон борки, бунинг машаққатини яхши билади. Қурилиш ёки таъмирлаш осон кечмайди. Қийинчиликлар, оғриқлар бўлади. Бироқ охирги кўриниш ва мукаммаллик шунга арзийди. Биз ўзимизни Худо бизни қабул қилган асосга кўра, яъни Исо Масиҳ ва Унинг хочдаги ўлими орқали қабул қилишни ўрганишимиз керак.

Биз ўзимизни қабул қилишимиз мумкинлигини билганимиз заҳоти бошқа одамларни ҳам улар қандай бўлсалар ўшандай қабул қилиш, муносабатларда ҳеч қандай шартларсиз қабул қилиш эркинлигига эга бўламиз. Тушуняпсизми, Худонинг севгиси шартсиз ва У шартларсиз қабул қилади. Сиз қандай бўлсангиз шундайлигингизга ҳозирнинг ўзида қабул қилади. Шунинг учун Юҳанно шундай ёзган: “Ҳақиқий севги – бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга бўлган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди” (1 Юҳанно 4:10). Худо сизни қабул қилади, чунки Исо сиз учун қилган ишлари туфайли У сизни кечирган. Мен энди кимдир мени қабул қилиши учун мукаммал инсон бўлишим керак, деган аввалги нотўғри тушунчага ишонмайман. Мен Исо Масиҳда комил инсонман, У мени қабул қилиши ҳамда буни тасдиқлашининг ўзи мен учун етарли.

Ўз қадрини билиш бўйича кўпчиликни қийнайдиган иккинчи нотўғри тушунча бу “мени қабул қилишлари учун ҳаммадан зўр бўлишим керак”, деган фикр. Атрофимизда, дунёдаги энг моҳир пазанда, энг яхши тадбиркор, энг моҳир спортчи, энг кучли боксчи, энг зўр ҳамшира ёки ўқитувчи бўлишим керак, деб ўйлайдиган жуда кўп одамларни кўрамиз. Улар ўз-ўзини қабул қилишлари ва бошқалар уларни қабул қилишлари учун шу иштиёқ билан овора. Муаммо шуки, агар сиз ўз-ўзингизни қабул қилишингиз учун ўз ишингизни устаси бўлишингиз лозим бўлса, унда мамлакат бўйлаб битта мусиқачи, битта талаба ёки битта сотувчи қачондир ўзини қабул қилиши мумкин. Агар шу тарзда яшамоқчи бўлсангиз (кўпчилик шундай қилади), ўзингиздан мамнун бўлишингиз учун олдингизда ҳар доим ҳамма нарсаларда энг яхшиси бўлиш талаби туради.

Ҳаммамиз ҳам қайсидир ишни яхши уддаласак ҳам, бошқа ишларни яхши уддалай олмаймиз. Шунинг учун, агар биз вазиятларга боғлиқ бўлсак, ўзимиз ҳақимиздаги фикрлар билан курашишимизга тўғри келади. Бизнинг шундай яшашимизни Худо хоҳлайдими? Албатта, йўқ! Ҳаворий Павлус шундай деган: “Ҳар ким ўз ишини текшириб кўрсин”. Нима учун? “Шунда у фақат ўзидан фахрланса бўлади, ўзини бошқалар билан солиштиришга ҳожат бўлмайди” (Галатияликлар 6:4). Худонинг севгиси ва бизни қабул қилиши қандайдир алоҳида шартларни талаб қилмайди, У биздан айнан мана шу назар билан ўзимизга қарашимизни истайди. Лекин муҳимликни нима билан ўлчаш мумкин? Худо айтаётганлари муҳим ҳисобланадими? Оилангиз айтаётганлари-чи? Дўстларингиз-чи? Ўзингиз-чи? Қўлимиздан келган ҳамма ишларни қилиш жуда муҳим бўлмаган вазиятлар ҳаётда кўп учрашини унутмаслигимиз лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top