3:16

Муомала

MP3

Ассалому алайкум. Турмуш ўртоғингиз билан ўзаро муносабатга қандай ҳисса қўшганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Жуфтингиз-чи? Икки инсон ўзаро муносабат боғлаганида (айниқса, никоҳда), уларнинг иккиси ҳам турмушга ўзлари билан шахсий ўтмишини, маданиятини, мулоқот усулини олиб киради. Икки хил ҳаёт тарзи, икки хил ҳаётий тажриба ва икки тақдир бирлашади. Лекин жуфликнинг ҳар бири муомала қилиш кўникмасига эга бўлмаса ҳамда жуфтини тушуна олмаса, хурсандчилик келтирадиган яқинлик бўлмайди. Жуфтининг ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муомала қилиш лаёқати “кўнгилдагидек” инсон бўлишнинг асосий талабларидан биридир. Муомалага лаёқатсизлик — эр-хотинлар орасида энг кўп учрайдиган муаммо бўлиб, бугунги кунда психологлар ва оилавий шифокорлар ҳам буни таъкидлашади.

Сўров натижасига кўра, оилавий муаммолар бўйича 730 та моҳир маслаҳатчиларнинг аксарияти улар энг кўп дуч келадиган оилавий муаммолар муомалада ҳатога йўл қўйиш эканини таъкилашди. “Аёллар учун оилавий журнал” 30000 аёллар ўртасида сўровнома ўтказди ва пул билан боғлиқ зиддиятлардан кўра, битта муаммо – қониқарсиз муомала энг юқори ўринни эгаллаганини аниқлашди. Тадқиқотчи Терри Шульцнинг ёзишича, “кўпгина аёллар ўз жуфтини жисмоний кўринишига қараб танласалар ҳам, уларнинг айримлари муомала қилиш лаёқати анча муҳим эканини айтишган”. Бундай ақлли аёллар учун ўзаро муносабатдаги муомала жинсий истак, жисмоний маълумотлар ҳамда шахсиятдан устун туради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўз ҳисларини бир-бирлари билан баҳам кўрадиган ва турмуш ўртоғига самимий бўлган жуфтликлар ўртасида ҳаётий ва тўлақонли никоҳ ривожланади.

Бузилаётган оилаларнинг асосий муаммоси жинсий муносабатларда эмас. Бу муаммо муомаладаги нуқсонларга боғлиқ. Доктор Марк Ли ўн битта мамлакатда олиб борилган тадқиқотларни таҳлил қилиб, “энг бахтли жуфликлар — бир-бирлари билан кўп гаплашадиган жуфтликлар эканини” айтган. Оилавий муносабатлар бўйича маслаҳатчи сифатида Ли шундай таъкидлаган: “бегоналашиш – никоҳдаги ўсиб бораётган муаммодир. Маълумки, тўйларига бир йил бўлган ўртача эр-хотинлар ҳафтасига ўттиз етти дақиқани мазмунли ва шахсий суҳбатлар учун сарфлашади – бу эса жуда кам”. 28 йиллик тажрибага эга, ажралиш ва оилавий қонунчилик бўйича таниқли мутахассис, адвокат А. Глиберман билан маҳсус суҳбатда, ундан эр-хотин ажралишининг энг асосий сабабларидан биттасини айтишни сўрашган. Глиберман шундай жавоб берган: “Энг биринчи ўринда бир-бирлари билан самимий гаплашишни билмасликлари – қалбини очиш ва жуфтига қадрдон дўстидек муомала қилишни билмасликдир.

Мулоқот — бир-биримизни кўпроқ билиб олишимизга ёрдам берадиган усулдир. Кишида чинакам самимий мулоқот қилиш лаёқати қанчалик катта бўлса, жуфтликнинг иккаласи ҳам ўзаро мулоқотдан шунчалик кўпроқ қониқади. Ёнма-ён яшайдиган икки инсон ўртасида тез орада фарқлар пайдо бўлади. Агар бу фарқлар муҳокама қилинмаса, албатта чалкашликлар ва зиддиятларга сабаб бўлади. Ҳатто ҳаворий Павлус ва унинг ҳамкори Барнабо ҳам буни ўз бошларидан ўтказишган. Ажабланарлиси, улар Марк лақабли Юҳаннонинг сафари борасида ўз ҳис-туйғуларини иккинчи саёҳат пайтигача бирон марта муҳокама қилишмаган. Иккинчи саёҳат пайтида ярашиш учун жуда кеч бўлгани маълум бўлди. Турмушимизда ҳали жуда кеч бўлмаслиги учун, турмуш ўртоқларимиз билан самарали ва самимий суҳбат қуришни ўрганайлик. Бу нафақат сизни балки турмуш ўртоғингизни ҳам бахтли қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top