3:25

Уйдаги жанжалларда ёрдам

MP3

Ассалому алайкум қадрдон. Бу мавзуни бошлашдан олдин аввалги ва ҳозирги даврнинг болаларини таққослаб кўришингизни маслаҳат берган бўлардим. Яқинда онам иккаламиз аввалги даврларни эсладик. “Болалар қўшни болалар билан қоронғи тушгунча ҳовлида ўйнаган вақтлар қаёққа кетди?” – ҳўрсинди онам. Мен эса унга жавобан фақат елкамни қисдим, ҳолос. Қачон болалар лой ўйнаб, ниначи тутишни ташлаб, такси тутишга ўтиб кетишди? Одамларни ўз фарзандларини арғимчоқдан маҳрум қилиб, уларни юқори натижа етказадиган йўлга қўйишларига нима мажбур қилди? Назаримда, ҳамма ота-оналар саросимага тушиб қолган: мабодо уларнинг фарзанди қайсидир спорт тури бўйича спорт устаси бўлолмай қолса, нима бўлади (ҳусусий мураббий ёллаймиз!), ёки у қайсидир мусиқа асбобини чалишни ўргана олмаса ёки бўлмаса, иқтидорли болалар танлови бўлса-ю, уларнинг лаёқатли арзандаси бу танловда қатнаша олмаса, унда нима бўлади?

Худо бизга бажарган ишларимизнинг сонига қараб эмас, балки уни қанчалик яхши бажарганимизга қараб баҳо беради. Бир куннинг ўзида жуда кўп ишларни қилишга уринаётганимиз учун ҳам бахт биздан юз ўгирмоқда. Ҳар куни – камроқ бажар, лекин яхши бажар, деган машҳур қоидага амал қилишимиз лозим”, дейди Дейл Тернер. Фарзандларимиз барибир бир қатор қўшимча машғулотлардан ҳам роҳатланиш йўлини топишади ва уларга ижодий ёндашадилар – мана нима бўлди. Албатта, сиз учун ҳам фойдали томонларини айтиб ўтишим керак: сиз ҳотиржам уйда қолиб, ҳеч қандай айбдорлик ҳиссини туймасдан, мизғиб олишингиз мумкин. Энди ўқувчининг ўқиш куни сўнгги дарс билан бирга баравар тугамайди – аслида бу табиий бўлиши керак эди. Унинг ўқиш куни узоқ оқшомгача давом этади. Уни қилиш керак, буни машқ қилиш керак. Болаларнинг бўш вақтлари энди бўш бўлмай қолди.

Ота-оналар фарзандлари ҳар дақиқада нимадир ўрганишларини мунтазам кузатиб турадилар. Бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман: бундай кун тартиблар кўпчилик болалар учун оддий ҳолга айланганида, ҳаёт янада қийинлашади. Қолаверса, янги имкониятлар сони кундан-кунга ортиб бораверади. Бу эса мўлжалдан адаштириб, бошни айлантириб юборади. Ҳозирги кунда болалар учун турли нарсаларни таклиф қилишмоқда – суши пишириш дарсларидан тортиб, то «Интернет орқали бола қандай қилиб пул ишлаб олиши мумкин» деган семинарларгача (яхшилаб ўйлаб кўрилса, бу ажйиб фикр. Ахир бундай қўшимча машғулотлар… ҳамда тинчлантирувчи дориларга пул керак.) Болани янги спорт машғулотига ёздириш ёки навбатдаги репетитор билан келишиб олишдан олдин ўз ҳатти-ҳаракатларингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Буни ким учун қиляпсиз: ўзингиз учунми ёки ўғлингиз (қизингиз) учунми?

Ўз фарзандининг ҳаёти билан яшашга интилаётган ота-оналарни кузатишдан ҳам ачинарли ҳол бўлмаса керак. Болалар қачон бола бўлади? Улар бўш вақтларида югуришлари, ўйнашлари керак. Қўнғизларни излаши, итбалиқ тутишлари, осмонга қараб ётиб, булутларнинг ҳаракатларини кузатишлари керак. Кун тартибингизни таҳлил қилинг. Агар кунингиз адоғига етмайдигандек ҳис қилсангиз, бир лаҳза бўлса ҳам тўхтанг. Атрофга назар ташлаш, бўлаётган ҳодисаларни баҳолаш, қилаётган ишларингизни таҳлил қилиш ва қайта тартибга солиш вақти келди. Кун тартибингиздан ачинмасдан ниманидир ўчириб ташлаш вақти келди. Биз кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак, деб ҳисоблаб, жуда кам ҳаракат қилаётганимиз учун ўзимизни айблаймиз. Кейин эса, айбимизни ювиш учун жуда кўп ишлаймиз, аслида эса камроқ ишлашимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top