3:32

Болада ижтимоий ҳулқ-атворнинг ўзгариши

MP3

Ассалому алайкум қадрдон оналар. Агар сезган бўлсангиз, биринчи синфдан олтинчи синфгача, яъни тахминан олти ёшдан ўн икки ёшгача фарзандингизнинг ижтимоий ҳулқ-атворида сезиларли ўзгаришлар бўлади. Мен фарзандингизнинг фикрлаш қобилияти қай даражада эканини англаб олишингиз учун www.familyeducation.com сайтидан олинган қисқа изоҳ келтираман. Биринчи синф. Болалар энг яхши ўқувчи бўлишга интиладилар. Улар биринчи ўринда бўлишни исташади. Улар ғайратли бўлиб, эндигина ҳаёлот ва ҳақиқатни фарқлашни ўрганмоқда. Бундан ташқари, бу пайтда болаларда ўз-ўзини англаб етиш жараёни бошланади. Иккинчи синф. Болалар муайян билимларни тўғри муҳокама ва мулоҳаза қилишни бошлайдилар. Улар ташвишланишни ва ўзига нисбатан ўта талабчан бўлишни бошлайдилар. Уларни тендошларидан ажратиб қўйиш ҳамда атрофдагиларнинг диққат марказида бўлиш уларга ёқмайди.

Учинчи синф. Болалар “билағон” ёшига ўтади. Бу ёшда болалар ўз-ўзидан олдиларига ақл бовар қилмас мақсадлар қўядилар, чунки атрофини ўраб турган олам уларга тақдим қилаётганларни ўрганишга сабрлари чидамайди. Ўрганишнинг бу даври мобайнида ҳар бир ҳатти-ҳаракатнинг, шу жумладан ўзларининг ҳатти-ҳаракатларининг ҳам оқибатлари бўлишини тез ўзлаштириб олишади. Тўртинчи синф. Қўзғолон йили бўлиб, бу ёшда болалар ҳар бир ишда мустақил бўлишга интилишади. Гуруҳда ўз ўрнига эга бўлиш – тўғри йўл тутишдан кўра кўпроқ аҳамиятга эга бўлади. Улар ҳис-туйғуларга тўлиб, уларни ифода этишни ўрганишади. Улар ўзларига ишонмасликлари ҳам мумкин, бироқ буни кўрсатмасликка ҳаракат қилишади. Бешинчи синф. Ижобий муносабатлар қайта туғилади. Бу ёшда ҳалоллик, итоаткорлик, ўзига ишонч, яхши муносабатлар биринчи ўринда бўлади.

Болалар бошқаларни, ҳатто диди ва дунёқараши ўзлариникидан фарқ қиладиганларни ҳам қабул қишини бошлайдилар. Бу ёшда дўстона муносабатлар мустаҳкамланади. Бу даврда яна болада мультимедиага муҳтожлик сезилади: телевизорга, видео ва компютер ўйинларига, бунда улар асосий қаҳрамон ролини ижро этишни бошлайдилар. Олтинчи синф. Болалар ўз ҳиссиётларини яхши англаб, уларни тўлиқ ифодалашни бошлашади. Бу ёшда кучли рақобат руҳи пайдо бўлиб, синфдошларини ерга уради, қариндошларининг устидан кулади ва қўпол ҳазиллар қилади. Болаларнинг биринчи синфдан олтинчи синфгача бўлган даврида юзага келадиган ҳатти-ҳаракатларни сизларга исқача ифода қилдим. Юқорида айтганларимни, улғайишнинг бу босқичидаги ҳамма болалар учун мукаммал ва ишончли, деб ҳисоблаш асло мумкин эмас. Ҳар бир босқичда фарзандингизнинг ўзини тутишига қараб, ўзига ҳос муҳим аҳамият касб этади.

Ўқувчилар нафақат ўз ота-оналарининг, балки ўқитувчиларнинг ва бошқа катта ёшли одамларнинг обрў-эътиборларига шубҳа билан қарай бошлайдилар. Улар аллақчон катталар ҳам ҳато қилишларига ишонч ҳосил қилиб бўлишган. Шунинг учун энди улар катталарнинг обрўсига шубҳа қилмаслик керак, деган гапга ортиқ ишонмайдилар. Бир томондан бу яхши. Ахир, сиз ҳам фарзандингиз барча ёши катталарга баравар ишониб кетаверишини истамайсиз-ку! Барчамизга яхши маълумки, ер юзида ишониб бўлмайдиган ёши катта инсонлар жуда кўп. Шунинг учун фарзандингиз сизнинг ота-оналик обрў-эътиборингизга шубҳа қилаётганини сезсангиз, қаттиқ ташвишга тушманг; бунинг ҳам ўзига ҳос афзалликлари бор. Фарзандларингиз мантиқан ўйлашни ҳамда қандайдир қарорлар қилишни ўрганганларида, шубҳасиз сиз ўрнатган тартиб интизомлар улар учун чиндан ҳам энг яхшисими, агар бу тартиб интизомлар бошқача бўлганида нима бўларди, деб ўзларига савол берадилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top