3:33

Пассив агрессив ёндашув

MP3

Ассалому алайкум қадрдон оналар. Фарзандлар катта бўла боргани сари, ота-онанинг ҳам ҳато қарорлар чиқариши ҳақида билиб олади. Бу бир томондан яхши, шунда ҳамма катталар ҳам тўғри иш қилмаслигини ва ҳаммага ҳам ишонавермаслик кераклигини ўрганади. Аммо баъзан сизга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлишни бошлайди. Авторитетингизни шубҳа остига олишнинг энг устамон йўли бу сизга эътибор қилмаслик, талабларингиз бола истагига мос келиши учун уларни маслаҳат сифатида қабул қилиш ёки нотўғри талқин қилишдир. “Сизни эшитмадим”. Ёки, “Ахлат халтасини челакдан олиб ошхона столи устига қўй, деб айтаяпсиз, деб тушунибман. Сиз ахлатни ташқаридаги ахлат қутисига ташла, деб айтмадингиз”. Ёки “Вой, сиз менга хонамдаги ҳамма нарсаларимни ёйиб ташлашимни сўрадингиз, деб ўйлабман. Менга хонамни тозалашни айтган эдингизми?”

Кейин эса сўзларингизга нисбатан, худди дунёнинг ўзидек эски, “карлик” одати тутиб қолишини кўрасиз. Болалар сизга жим туриш билан ёки қандайдир товушлар чиқариш билан жавоб қайтаради. Албатта баъзида фарзандингиз бирор нимага ҳаддан ташқари берилиб кетса, сизни эшитмай қолишим мумкин. Аммо, агар у эшитиб туриб, эшитмаганликка олса, бу “Менга сизнинг бу гапингиз ёқмади”, дегани бўлади. Бундай ҳолатларда бирданига портлаб кетишдан олдин қуйидаги учта саволга жавоб бериш билан вазиятни тахлил қилишга ҳаракат қилинг. 1. Илтимосимни аниқ ифода этдимми? 2. Болам гапимни тушуниб бажариши учун илтимосим етарлича оддий бўлдими? 3.Талаб ёки илтимосларимни бажаришини талаб қилдимми? Болага сизни ҳар иккала ҳолатда ҳам қаноатлантирадиган икки вариантдан бирини танлашни таклиф қилинг. Агар бу уччала саволга “Ҳа” деб жавоб берсангиз, унда фарзандингиз вазиятни ўзи бошқаришни истаётган бўлади.

Буни тан оласизми, йўқми, болангизнинг назарида сиз уни сиқиб чиқармоқчидек ёки унга “азоб бермоқчи”дек туюлиши мумкин. Бундай вазиятдаги муносабатларга қарши курашишнинг энг самарали усули бу — сизга маъқул келадиган вариантлардан бирини танлашга ижозат бериш. “Биз кетаяпмиз. Телевизорни ўчир, бўлмаса ўзим ўчираман”. “Уйда копток ўйнаш мумкин эмас, кўчада ўйнаш керак”. Мен, “Сен ё болалар кўрсатувини кўрасан, ёки умуман телевизор кўрмайсан”, дейишни ёқтираман. Биз болаларга иккита вариантдан бирини танлашни таклиф қилганимизда, назаримизда, болалар бажонудил эшитаётгандек бўлади. Уларнинг эшитиш қобилияти ажойиб тарзда тикланади ва улар яна бизни эшита бошлайди. Агар боладан бирор нимани илтимос қила туриб, ортидан савол берсангиз, у айтилган гапга яна ҳам кўпроқ эътибор қаратади, сиз эса болангиз сўзларингизни эшитиб тушунганидан яна ҳам хурсанд бўласиз.

Масалан, мана бундай деб кўринг: “Сен ухлашдан олдин ё ярим соат китоб ўқишинг мумкин ёки телевизор кўришинг мумкин. Қай бирини танлайсан?” Масалан, у шундай деб жавоб қилади: “Телевизор кўраман” – демак, фарзандингиз тайин этилган чегарадан чиқмаган ҳолда қарор қабул қилди ва сиз эса у сизнинг сўзларингизни эшитиб тушунганини биласиз. Аммо баъзи ҳолларда болангиз сизга очиқчасига итоатсизлик қилади. Бундай пайтларда, аслида у: “Мен буни қилмайман ва сиз мени бунга мажбур қила олмайсиз”, деётган бўлади. Бунда ҳаракатларингиздаги доимийлик сизга ёрдам беради. Қоидаларни аниқ ва тушунарли қилиб тузиш — менинг болалар билан ёшлигидан то катта бўлгунига қадар муомаладаги сиёсатим шундай. Айниқса, гап ота-онани ҳурмат қилиш ҳақида кетса, ҳурматсизлик қилгани учун жазоланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top