Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Келинглар бугунги эшттиришимиз орқали биродарларнинг бир бирларига бўлган муносабати хақида сухбатлашсак. «Раббим, унинг тақдири нима бўлади?» — Бутрус Юҳаннони кўрсатиб сўради. Бизнинг кўпчилигимиз ҳаёлан бўлса ҳам шу саволни берамиз. Биз доим бошқа имонлилар етарлича хизмат қилмаётганидан ёки биз сингари қийналмаётганидан қўрқамиз. Балки, Бу бизга ёқмайди хам. Исо Бутрусга: «…бундан сенга нима? Сен Менинг орқамдан юравер», — деди. Тўғрисини айтганимизда Масиҳнинг ортидан бораётган одамнинг, бошқалар нима қилаётганини кўриш учун ва атрофга қараш учун вақти бўлмайди. Бошқа кимдир сиздан кам хизмат қилиб жамаотда катта ўринни эгаллаши ва сиз кўримсиз бўлиб қолганингиз сизни безовта қилмасин.
Масалан: Сиз қандайдир тўгаракни ташкиллаштириш учун кўп меҳнат қилиб, унга кўпроқ аъзоларни олиб келганингизда жамоатнинг бошқа аъзоси тўгаракка раҳбар бўлгани учун хафа бўлманг. «…бундан сенга нима? Шундай холатлар содир бўлганида эса, доимо раббимизнинг анашу саволини ёдингизда тутиб туринг. Сен Менинг орқамдан юравер», — дейди Масиҳ бошқаларга ҳам. Биз, биздан кам қилаётганига эмас, Унга яъни Раббимизга қарашимиз керак. Албатта Юҳанно Хушхабар муаллифнинг ёзуви ҳақиқат эканлиги ҳақидаги шаҳодати билан якунланади. Танқидчилар Хушхабар ёзувини танқид қилишлари ақлдан эмас.
Юҳанно бошқа хушхабарчилар сингари юқори савияли одам бўлган ва унинг ёзувларига ишониш мумкин. Юҳанно Хушхабари Масиҳнинг бир нечта сўзлари ва ишларидан ташкил топган. «Исо бажарган бошқа бир талай ишлар ҳам бор, – дейди Юҳанно, — булар бирма-бир ёзиб чиқилганида эди, ёзилган китоблар оламга сиғмас эди, деб ўйлайман». Раббимиз фарзандларининг руҳий эҳтиёжлари билан қизиққани сингари, уларнинг жисмоний эҳтиёжларини билан ҳам қизиқади. Келинг шу ўринда хақиқий масихий биродарлага керак бўладиган айрим хақиқатларни келтириб ўтайлик. Бизнинг Худовандга бўлган севгимиз Унинг бизга бўлган севгисининг энг кучсизига ўхшайди.
Худога бўлган севгимизни яқин одамимизга хизмат қилиш орқали кўрсатганимиз яхшироқ. Исо Унинг ортидан хочга ҳам боришимизни истайди. Худованд учун бошқалар нима қилаётгани ҳақида ташвишланманг, сизнинг вазифангиз Худо буюрганларини бажаришдан иборат. Ишонч – хизмат қилиш учун энг катта сабабдир, лекин ишончдан ҳам кучлироқ ҳиссиётлар бор. Севги имонлиларни хизматга чорлаши керак, Исо ҳам Бутрус ва унинг дўстларига шуни тушунтириб бермоқчи эди. Раббимиз Исо нажот бериш учун келган, бизнинг вазифамиз эса бу ҳақда одамларни хабардор қилишдан иборатдир. Бошқа имонлиларнинг қилаётган ишлари ҳақидаги ортиқча ташвиш сизга қандай таъсир қилиши мумкин?
Албатта бундай ходисалар ўзидан кейин бошқа салбий оқибатларни хам олиб келиши мумкин. Масалан: хасад, қўролмаслик, ғазаб ва шунга ўхўаш Худовандга мақул бўлмаган ишлардир. Хурматли тингловчи шунинг билан бугунги эшттиришимизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Омон бўлинглар.