3:41

Одам Ато билан Момо Хаво гуноҳ қилганлари туфайли ҳамма одамлар гуноҳкор — 5

MP3

“Одам хотини Ҳавога яқинлашгач, у ҳомиладор бўлиб Қобилни туғди. Ҳаво: Худованд берган қобиллик билан бир кишини қўлга киритдим, — деди. Кейинроқ унинг укаси Ҳобилни туғди. Ҳобил қўйчивон, Қобил эса деҳкон бўлди” Уш бу оятни Мўқаддас китобнинг биринчи китоблари бўлми Ибтидо китобининг 4:1, 2. дан ўқиб кўришингиз мумкин. Агар инсон ўз хаётида бирон гунохга йўл берса албатта Худованд томонидан жазосиз қолдирилмйди.

Худди шу каби Одам Ато билан Момо Ҳаво Худога қарши гуноҳ қилганлари учун улар боғдан, ҳаёт дарахтидан нарига ҳайдалдилар. Қобил билан Ҳобил боғдан ташқарида, ҳаёт дарахтидан йироқда туғилдилар, чунки уларнинг оталари Одам Ато боғдан ташқарида яшарди. Қобил билан Ҳобил гуноҳкор бўлиб туғилдилар, чунки уларнинг оталари Одам Ато гуноҳкор эди. Одам Ато гуноҳ қилмаганда, Қобил билан Ҳобил ҳам Худони билиш, севиш ва Унга бўйсуниш қобилияти билан туғилган бўлардилар.

Хар бир инсоннинг хаётида гунохсиз хаёт кечириш жуда мухимдир. Албатта бу гаплар оддий эмасдир. Сабаби мен ўзим яқиндагина бўлиб ўтган бир дўстимининг хаётидан шунга амин бўлдим. Тўғриси у дўстимиз ўлим даргохига бориб қайтди. Очиғини айтиш керак. Хеч ким унга ёрдам бера олмади. Фақатгина дўстларимизнинг ибодати ва унинг Худованд олдида гунохларини тан олиб қилган ибодатигини унинг жонига оро бағишлади ва Худованд у дўстимиз учун яна бир имконият берди.

Агар шу дўстимизнинг айтган сўсларидан мисол келтирадиган бўлсак, у шундай деган гапларни айтди. Энди хамма нарсани эски хаётни бир четга суриб, хаммасини янгидан бошлашим керак. Худованд менга яна хаётимни совға қилди. Шунинг учун мен унга хизмат қилиш учун Унинг олдида қарздорман. Бу гаплар дўстимизнинг ўз оғзидан айтган гаплри эди. Улар эса яъни Қобил билан Хобил шайтоннинг назорати остида туғилдилар. Одам Ато нафақат Қобил билан Ҳобилнинг, балки бутун одамзоднинг ҳам отаси бўлган эди.

Одам Ато сизларнинг авлодингиз иждоди эди. У менинг хам аждодим . У барча одамларнинг ота-бобосидир. Одам Ато Худога бўйсунмасдан, Ундан ажралганлиги туфайли дунёдаги барча одамлар гуноҳкор, Худодан ажралган бўлиб туғилдилар, ва шайтон уларнинг отаси ҳисобланади. Биз гуноҳ қилиш иштиёқи билан туғилганимиз ҳақида ўйлаш бизга ёқмайди. Бир неча дақиқа сиз таниган кичкина болалар ҳақида ўйлаб кўринг-чи. Сизларнинг кичкина укангиз ёки синглингиз борми? Улар ҳар доим қулоқ соладиларми? Сизлар ҳам доимо қулоқ солиб юрасизларми? Йўқ.

Болалар итоатли бўлиб туғилмайдилар, уларни бунга ўргатиш керак. Бола биринчи бўлиб “ҳа” , кейин эса “йўқ” дейишни ўргангани тўғрисида эшитганмисиз? Кичкина бола, ота-онаси ундан сўраган нарсани шу заҳоти хоҳлаб қилганини кўрганмисиз? Йўқ. Биз кўп нарсада ота-оналаримизни, уларнинг ота-оналарининг, ва шундай қилиб Одам Атогача уларнинг маҳсулоти бўлиб чиқамиз. Биз кўп нарсаларни мерос қилиб олганмиз, масалан, кўз ва сочимизнинг ранги, ва яна биз ота-оналаримиздан кўп нарсаларни ўрганганмиз, масалан, ўзимизни қандай тутишни.Лекин биз уноҳкор табиатни ҳам мерос қилиб олдик. Биз – гуноҳкорларнинг давомчиларимиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top