Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна эфир орқали учрашиб турганлигимиздан миннадормиз.Бизларни кўпинча бир савол ўйлантириб келади. У хам бўлса, мен топган даромадимдан қанчасини Худо учун ажиратишим керак? Агар инсонлар томонидан амалга оширилаётган бу хизмат турини кўрадиган бўлсак. Хар бир Художуй инсон ўзи ишлаб топган маблағидан ўн фоизини ажиратади. Масалан юз минг сумдан ўн мингини. Энди шу ерда яна бир савол пайдо бўлаяпти. Шу ўн фоиз пулни кимга беришим керак. Айрим мухтож инсонларга беришим керакми? Ёки фақат Худо учунми? Албатта Худо учун ўн фоиз маблағни ажиратишимиз шарт.
Чунки бу хақида эски ахддаги Малаки китобида анниқ қилиб ёзиб қўйилган. Агар кимгадир ёрдам бермоқчи бўлсангиз албатта яхши иш қилган бўласиз. Лекин бу ёрдамингизни чин юракдан ўз чўнтагиздан чиқаришингиз керак бўлади. Шу ерда Худованднинг маблағи билан кимгадир берадиган ёрдам маблағингизни чалкаштириб юборманг. Айрим кишилар борки агар мен Худо учун қанча кўп маблағ берсам У мени шунчалик бой қилади деб ўйлайдилар. Тўғри Худовандучун бераётганларни У мархаматлайди. Бу хаақида анниқ ёзилган жойлар хам мавжуд. Бу эса бизларнинг қанчалик Унга содиқлигимизни ва бўйсинишимизни белгилаб беради. Худованд хар бир кишининг юрагига қарайди ва шу бўйича инсонларни хукм қилади. Бу хақида хам Таврод китобида Малаки пайғамбар ёзиб қолдирган. Исроил халқи Худонинг номини хурмат қилмай қўйдилар ва унга бўйсинишдан бош тортилар.
Худованд уларни ўз ахдларини сақлаб қолмаганликда айиблайди. Худованд хеч қачон исроил халқига айтмаган, Менга даромадингиздан ўн фоизини ажратингда, кейин яна хохлаган ишларингизни қилаверинглар, Мен барибир сизларни баракалайвераман-деб. Йўқ Худованд хеч қачон бундай демаган. Нафақат исроил халқига балки бизларга хам бундай йўл тутишимизни айтмаган. Раббимиз Исо Масих Матто китобининг бешинчи боби йгирма учинчи оятида шундай деган: “ Шундай қилиб, сен хайр эхсонингни қурбонгохга келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, хайр эхсонингни у ерда, қурбонгох олдида қолдир ва бориб аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр эхсонингни бажо келтир”. Бу билан Раббимиз айтмоқчики Худованд доимо бизларни юрагимизга қарайди. Биз қандай юрак билан Унга келаяпмиз.
Унга бераётган қурбонлигимиз чин юракданми? Бошқалар билан бўлган муносабатимиз яхшими? Чунки бизларнинг Унга олиб келган қурбонлигимиздан кўра юрагимизнинг қандайлиги У учун мухимроқдир. Худованд сизларни мархаматласин азиз тингловчилар. Оилангизга доимо Раббимизнинг баракаси ёғилсин. Шунинг билан бугунги эшттиришимизни шу ерда якунлаб сизлар билан хайирлашиб қоламиз. Хайр саломат бўлинг.