Атрофимиздаги бутун борлиқ қандай пайдо бўлгани тўғрисида, сизлар қачондир ўйлаб кўриб ўзингизга, савол берганмисиз? Ер қаердан пайдо бўлди? У нимадан яратилди? Юлдузлар, ўзга сайёралар ва ҳайвонлар қаердан пайдо бўлган экан? Сиз ва мен, умуман одамзот тўғрисида эса нима дейса бўлади? Муқаддас Китоб, Худованд ҳамма нарсани яратди деб бизга айтади! Келинг, Худованд Ибтидо Китобида яратилиш ҳақида ёзганларини биргаликда кўриб чиқсак. Муқаддас Китоб, Худонинг, ҳақиқатан нималарни содир этганлиги тўғрисидаги ҳақиқий ҳикоясидир. “Азалда Худо Осмон билан ерни яратди” Ушбу ажойиб яратилиш тўғрисидаги оятни, биз Ибтидо китобининг 1 боби 1 оятида ўқишимиз мумкин. Ҳамма нарсанинг бошланиши бор.
Ҳеч ким ва ҳеч нарса ибтидодан олдин мавжуд бўлмаган. Лекин, хаммамизга маълум бўлганидек фақатгина Худованд мавжуд эди. Худованд осмон билан ерни яратиш учун нимадан фойдаланган? “Яратиш” бу “ҳеч нарсадан пайдо қилиш”дир. Агар бизларда материал бўлмаса, нима қилолишимиз мумкин? Албатта хечнарса қилолмаймиз. Фақат Худованд ҳеч нарсадан бирон нарсани ярата олади. Қандай қилиб Худованд осмон билан ерни ҳеч нарсадан ярата олди? Муқаддас Китоб, Худо учун ҳеч қандай имконсиз нарса йўқ, деб айтади. Масалан Еремиё китобининг 32 боби 17 оятида “Эй Худованд! Сен еру осмонни Ўзингни буюк қудратинг ва узун қўлларинг билан яратдинг; Сен учун имконсиз нарсани ўзи йўқ” – деб ёзилган. Худонинг кучи бизнинг фаҳмлашимиздан кўра юқорроқдир. Худодан кучлироқ бўлган кимса борми? Фаришталарми? Шайтонми? Жинларми? Йўқ! Хеч ким Худо каби кучли эмас. Фақат Худованд бундай қудратга эгадир.
Чунки мўқаддас китоб бизга шундай деб айтади. Ер шаклсиз, кўримсиз ва бўм-бўш эди. Биз, Худованд уни қандай қилиб шакллантирганини Муқаддас китобдан ўқиб ўрганишимиз мумкин. Биз, Муқаддас китобни ўрганган чоғимизда, Худованд уни қандай қилиб тўлдирганини кўрамиз. Худованд қудратлидир ва яратиш учун У Ўзининг буюк кучидан фойдаланди. Муқаддас Китоб, Худонинг Руҳи “сув устида парвоз этар эди” деб айтади. Худонинг Ўзи ҳамма нарсани ҳаракатга келтирди! У бор кучнинг бошланиш, манбаидир. Худо Ота, Худо Ўғил, Худо Муқаддас Руҳ – манашу уч бирлик эса яратилишнинг қудратли фаолиятида иштирок этганлар. Худо ягона, шу билан бирга У бутун борлиқни яратувчисидир. Бошқа сўзлар билан Худованднинг кимлигига таъриф берадиган бўлсак Муқаддас китоб бизларга – Худованд муқаддасдир деб айтади, ушбу муқаддасликка эса хеч бир инсонда шубха йўқдир.
Гапимизнинг исботи учун Муқаддас каломдаги бир оятни сизларнинг этиборингизга хавола қилмоқчимиз. Ишаё китобида “ муқаддас, муқаддас, муқаддасдир Сарвари Олам” деб ёзилган. Худованд ҳамма нарсани яратганлигини Ўз каломи орқали бизга айтади. Муқаддас Китобни ўргана туриб, биз Худованд ҳамма нарсадан буюк, муҳим, қудратлироқ бўлганини кўряпмиз. У учун ҳеч қандай қийин нарса йўқдир. У бор кучнинг манбаи ва бутун борлиқнинг Яратувчисидир. Шу билан бирга У, Ўз каломи бўлган Муқаддас Китобни бизга берди, шунинг учун биз Уни билиб олишимиз ва ўрганишимиз керак деб ўйлаймиз.