4:14

Муқаддас Китобни ўрганамиз 11

MP3

Юқоридан туғилиш сохта бўлишини ва кўпинча шундай бўлиб туришини эшитишимиз ажабланарли эмас. Бундай сохта имонга киришни “эътиқод” ёки шунчаки “ўзгариш” деб аташ мумкин. У сувга чўмиб, жамоат аъзолигига ўтиб, расм-русумларни бажаришгагина асосланган, холос. Бироқ нажотдан бошқа ҳеч нарса жонимизга ҳақиқий тинчлик ато эта олмайди ва самога олиб кира олмайди. Ва юқордан туғилмай, ўз ҳаётининг янги саҳифасини очаётган инсон, ҳар гал яна кейинчалик гуноҳ йўлига қайтади ва аввалгисидан баттарроқ аҳлоқсиз бўлади. Ушбу гапимизни исботи учун Матто китобининг 12 боби :44,45 оятларни ўқиб кўринг. Шундай қилиб, имонга киришга тақлид қилиш мумкин бўлсада, уни қайтариб бўлмайди.

Фақат Масихга ишонишгина ўзгармасдир. Имон бўйича юқоридан туғилиш фақат Масихдадир. Ҳар бир масиҳий шахсан ўзининг юқоридан туғилгани ҳақида сўзлаб бера олади, бошқача айтадиган бўлсак гувохлик бера олади. Ушбу холат ҳар кимда ҳар хил кечиши мумкин. Бироқ нажотга ҳамма бир хил эга бўлади. Нажотга эга бўлиш – жуда соддадир. Раббимиз Исо Масиҳга ҳақиқий ишонч – Худо хазинасининг калитидир.Чунки хаворийлар китобининг 16 боби 31 оятида шундай ёзилган. Раббимиз Исо Масихга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар. Бошқа хеч қандай нарса хеч кимни қутқара олмайди. Бошқа ҳеч бир калит ушбу оятдек туғри келмайди ва кутилган натижани бермайди.

Яна Ҳаворийлар мактубининг 4:12 оятида шундай деилган. Нажот топишимиз учун, осмону фалак остида одамзотга берилган бошқа хеч бир исм йўқ. Дархақиқат, бизга Раббимиздан бошқа хеч ким ва хеч нарса нажот бера олмайди. Жуда кўп ҳолларда инсон ҳамма нарсани чигаллаштиради. У ишона олмайман деб ўйлади! У тўғри имонга эгами ёки бошқача айтадиган бўлсак унинг имони етарлими? Агар у Нажоткорга ўзини ишониб топширса, Худо уни ҳақиқатан қабул қиладими? Шундай ва шунга ўхшаш фикрлар, бахоналар ва шубхалар билан у ўзининг абадий ҳаёт сари йўлини қийинлаштиради. Юқоридан туғилишнинг истиқболи порлоқ натижадир.

Биз юқоридан туғилишни тушунтириб бера олмаймиз, бироқ биз унинг содир этаётган натижасини ёки мевасини кўришимиз мумкин. Аслида бу – бугунги дунёда ўз таъсирини ўтқазаётган кучнинг энг улуғвор кўринишда намоён бўлишидир. Айнан шу иззату эҳтиром уйғотувчи куч, Масихийларни таъқиб этувчи Шоулни Худовандни сўзини тарқатувчи Павлусга айлантирди. Худованд уни руҳан ўзгартириб зулматдан зиёга олиб чиқди. У уни руҳан ўзгартириб гуноҳ ҳолатидан муқаддаслик сари олиб чиқди. У унинг тақдирини ўзгартириб, дўзахдан қутқарди ва самони ато этди. Бу хақида биз Ҳаворийлар китобининг 9 боби 1ва 9оятларида ўқишимиз мумкин.

Юқоридан туғилиш ҳақидаги маълумотнинг ягона ишонарли манбаи — Худонинг инсонга берган ваҳийси Муқаддас китобдадир. Юқоридан туғилиш ҳақида Юҳанно баён этган Инжилнинг учинчи бобида муфассал баён этилган. Шу тариқа Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришади. Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалоқ бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Ўғлини дунёга юборди”. (Юҳанно 3:1-17)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top