Шундай қилиб, Муқаддас Китоб бизниннг бугунги эшттиришимизнинг асосий мавзусидир.Келинг, ўзимизнинг ҳатти – ҳаракатларимизда Муқаддас Китоб берган таълимотга асосланиб яшашимиз учун Худонинг Каломидаги қайси оятларга суянишимиз кераклигини кўриб чиқайлик. Қисқа қилиб, буларнинг ҳаммасини уч босқичга келтириш мумкин. Хурматли тингловчи келинг биринчи навбатда Худованднинг барча инсонларга нажот бериш режаси хақида кўриб чиқайлик.
Ёзувлар инсон нажотга эга бўлиши учун Худо нималар қилганини ва қилаётганини кўрсатади. Ўз уринишлари билан нажотга эга бўлишга ҳаракат қилувчи одамлар бор, бироқ Худо бизга фақат Унинг Каломи орқалигина нажотни тушуниб етишимиз ва бошдан кечиришимиз мумкинлингини эслатади.
“Ҳар ҳолда мен инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг ҳалоскорлик кудратини етказувчи Хушхабардир.” Ушбу оятни биз Римликларга мактубининг биринчи боби, ўн олтинчи оятида ўқишимиз мумкин. “ Сен болалигингдандоқ Муқаддас Ёзувларни ўргангансан. бу ёзувлар сени Исо Масиҳга ишониш орқали доно қилмоқ ва нажот йўлини кўрсатмоққа қодир.” Тимўтийга иккинчи мактуби учинчи боб, ўн бешинчи оят. Хурматли тингловчилар сиз билан кейинги кўриб чиқмоқчи бўлган бўлимимиз, Инсонни Худонинг нажотини қабул қилиш учун жавобгарлиги деб аталади. Ёзувлар одамлар нажотга эга бўлишлари учун нима қилишлари кераклигини ўргатади: бошқача қилиб айтганда, нажотга эга бўлишимиз учун қандай йўл тутишимиз кераклигини ўргатади.
Худонинг муҳаббати ва шафқати ҳақида одамлар Муқаддас Китобсиз ҳам билишлари мумкин, бироқ нажотга эга бўлишнинг ягона йўли фақат Муқаддас Китобда кўрсатиб берилган “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар” Уш бу ёзилган оятни кўпчилигимиз ёддан билишимиз ажабланарли эмас. Манашу ёзилган оятни Ҳаворийлар мактубининг ўн олтинчи боби, ўттиз биринчи оятидан топишимиз мумкин. Бундан ташқари “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин” Ушбу оят хам кўпчилигимизнинг асосий шиорларимиздан биридирю Юҳанно учинчи боб ўн олтинчи оят.
Яна бир мухим оятлардан бирини сизларга келтириб ўтмоқчимиз, бу оятни Юханно мактубининг биринчи боби ўн иккинчи оятидан топишимиз мумкин. “Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди”. Инсон дўстидан совға олганида, унинг учун тўлаш ҳақидаги фикр хаёлига ҳам келмаганидай, одамлар абадий ҳаётни текинга оладилар. Солиҳона ҳаёт билан абадий ҳаётни ишлаб топиш мумкин эмас; инсонга абадий ҳаёт шунчаки Масиҳ унинг учун ўлганига ва тирилганига ишонгани учунгина берилади.Сизларга айтмоқчи бўлган учинчи мавзумиз, Абадиятдаги ҳаёт хақидадир.Ёзувлар абадиятдаги ҳаёт ҳақида, инсон қандай яшаши ва нима қилиши ҳақида сўзлайди. Ҳамма вақтларда одамлар Муқаддас Китоб ёрдамига мурожаат қилмай, ўзларининг келгуси ҳаёти ҳақида билишга астойдил интилганлар. Ишойя 8:19 ва Луқо Хушхабарнинг 16:29-31ларга бир кўз ташласак, бундай ҳатти-ҳаракатларнинг аҳмоқоналиги ва гуноҳ эканлиги яққол тасвирланган.