3:34

Муқаддас Китобни ўрганамиз 27

MP3

Ҳамма одамлар хат олишни яхши кўришади. Катта шаҳарларда, шаҳар атрофларида одамлар, уларга хат келтирадиган хат ташувчини яъни почтальонни сабрсизлик билан кутишади. Уйидан узоқда бўлган миссионерлар, армиядаги аскарлар, узоқ сафарга хизматга кетганларнинг барчаси – дўстларидан ва уйида қолган қариндошларидан келган хабардан бехад қувонадилар. Муқаддас Китоб Худонинг Каломи деб аталган, чунки У Худодан келган Хабардир. У бизга Ўзи ҳақида билишимиз керак бўлган нарсалар ҳақида гапиради.

Юҳаннодан Хушхабарда Раббимиз Исо Масиҳ ҳам Худонинг «Каломи» деб аталган. У ҳам Муқаддас Китоб каби Худодан келган Хабардир. Ибронийларга мактубининг биринчи боби,биринчи ва иккинчи оятларини яхшилаб ўқиб чиқсак шу хақида бизларга маълумот беради. У ҳақиқатдан ҳам Худонинг табиати ва хоҳишини тўлиқ намоён қиладиган ваҳийдир.Муқаддас Китобни ўрганган пайтимизда ёки ўқиганимизда ушбу далилларга мослаб ва асосланиб ўқиб чиқишимиз лозимдир. Энг севимли одамингиздан келган хатни диққат билан ўқиганингиз сингари унга ҳам диққатингизни жамлаб ўқишга ўрганмоғимиз зарурдир.

Уни ўқиганимизда, Худонинг шахсан сиз учун ёзган Хабари каби ўрганмоғимиз лозимдир. Юҳаннодан Хушхабарида берилган бу дарслар сизнинг Исо Масиҳ ҳақидаги тушунчангизни янада чуқурлаштиради деган умиддамиз. Кўп имонлилар Исо ерга фақатгина одамларнинг гуноҳи учун ўлгани келган деб ҳисоблайдилар. Албатта, бу Унинг асосий мақсади эди, лекин шу билан бирга бу Унинг ягона мақсади эмас эди. Унинг ер юзига келишининг иккинчи сабаби одамларга Отанинг яъни Худованднинг муҳаббати, кучи ва шуҳратини намоён қилишдан иборат эди.

Муқаддас Руҳ одамлар Исо Масиҳга ишонишлари ва Унга ишониб абадий ҳаётга эришишлари учун, Юҳаннони тўртинчи Хушхабарни ёзишга руҳлантирди, Агар биз Юҳанно мактубининг йгирманчи боби, ўттиз биринчи оятини ўқиб кўрсак шунга амин бўлишимиз мумкин. Асосан одамлар Масиҳнинг Илоҳийлигини ва Унинг нажот кучини кўришганда Унга ишонишади.Исо Масиҳнинг ҳаёти Байтлаҳмдаги ўша эсда қоларли кечадан бошланмаган эди. Марямнинг молхонада туғилган Чақалоғи, Худонинг абадий Ўғли эди.У Байтлаҳмда одам сиймосига кирди, лекин У азалдан бор эди. Чунки Худованд Ўз каломида бизга шундай деб айтади. Азалдан “Калом” бор эди. У Худода эди.

Нима,Худо билан бирга абадий бўлиши мумкин? Фақат Худованд абадий, У бошланишга ҳам, охирга ҳам эга эмас. Шунинг учун биз «Калом Худо эди» ёки юнонлар айтганидек Муқаддас «Худо Калом эди» деб ўқиймиз. Бу ҳар қандай тасаввурдан ўтиб тушади. Бу абадий мавжуд бўлган Калом ҳамма нарсанинг Яратувчисидир ва Ҳаёт манбаидир Забур китобининг бир юз ўнсаккизинчи боби, бир юз бешинчи оятида ёзилганидек, Бу – ҳақиқий, тирик Худо ва одамларнинг Нуридир. «Нур зулматда порлайди, Зулмат эса нурни қоплай олмайди». Худонинг нури ҳозирги кунда мустаҳкамлик ва бошқарувчилик нури бўлиб хизмат қилади.

Умидсизликка ва тушкунликка тушиш ўрнига зулмат учун Худога миннатдорчилик билдиринг, чунки зулматсиз Худонинг нури бунчалик сезилмасди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top