3:33

Муқаддас Китобни ўрганамиз 41

MP3

Довуд шох ўз даврида шундай деган эди: “Эгамнинг руҳи мен орқали гапирган, тилимда таёрдир Унинг каломи” (2 Шоҳлар китоби 23:2). Бундан ташқари Худо Ермиёга: “… мана, Менинг сўзларимни оғзингга соламан”, — деб айтганини эски ахд китобининг (Ермиё китоби 1:9) тидан ўқишимиз мумкин. Ушбу Худованд томонидан юборилган гапларни Пайғамбарлар : “Эгамиз Худо шундай дейди…” деб қайтаришдан, тинмасдилар. (Езикэл 5:5).

Хурматли радио тингловчи мухлислар агар янги ахд китобларига назар соладигн бўлсак, Салоникаликларга мактубида Павлус шундай ёзган эди: “Сизлар Худонинг каломини биздан эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Худо каломи сифатида қабул қилдингизлар. Бу калом ҳақиқатан Худо каломи бўлгани учун. сиз, имонлиларига таъсир қилмоқда. (1 Салоникаликларига 2:13). Албатта одамлар ушбу Мўқаддас китобни Худонинг номидан ёзишлари учун Худо шундай йўл тутган эди. Айни хақиқат Муқаддас Китоб – тўлалигича Худонинг Каломи эканлигидадур.

Муқаддас Китобни ёзилишида тўллиқ контрол Худовандда бўлган. Шунинг учун хам, Мўқаддас китоб ўзгартирилган деб айтолмаймиз. Бундан ташқари Каломни Худованддан эштиб ёки вахий орқали олиб ёзаётган одамларнинг сони тахминан қриқтадан ортиқроқ бўлганлиги хам инсонлардаги Каломга нисбатан бўлган шубхани сўндира олади. Айтишларига қараганда Ушбу Мўқаддас калом тўлалигича ёзилиб тугатилгунича тахминан бирминг беш юз йил вақт керак бўлган экан. Албатта Худованд Ўзининг Каломини ёзиш учун Ўзига керакли бўлган инсонларни танлаган эди.

Бу инсонларни эса тўлалигича Худованднинг Рўхи бошқарганлигига хеч қандай шубха йўқдир. 2 Бутрус мактубининг биринчи боб, йигирма биринчи оятида шундай гапларни ўқишимиз мумкин. “Хеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар”. Хаворий Павлус биринчи Коринфликларга мактубининг 2:13 оятида ёзганидай Муқаддас Ёзувнинг сўзларини Худо берган.

Бутун Муқаддас Китоб илоҳий илҳом остида ёзилган. Муқаддас Китоб ўзининг илоҳий илҳом остида келиб чиққанини тасдиқлайди, бироқ Худо буни қандай амалга оширганини аниқ очиб бермайди. У Ёзувларнинг муаллифларини шундай илҳомлантирганки, улар Унинг Каломини ёзиб олганлар, бироқ шу вақтнинг ўзида ҳар бири ўзининг фақат ўзигагина хос хусусиятларини сақлаб қолган. Масалан қайсидир хаворий ёзган китоб бошқасининкига ўхшамайди. Юҳаннонинг ёзганлари Павлуснинг ёзганларидан тўллиқ фарқ қилади. Муқаддас Китобни муаллифларидан ҳар бирининг ёзганлари Худонинг Каломидир. Хурматли радио тингловчи мухлислар. Юрагингизда Худонинг каломига нисбатан ишончсизлик бўлмасин. Харқандай ишончсизликнинг боши, нимагадир камроқ эътибор беришдадир. Шунинг учун азизлар Худованд томонидан берилган каломниўллиқ тушуниш учун кун сайин уни ўқиб ўрганайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top