4:01

Муқаддас Китобни ўрганамиз 42

MP3

Хурматли радио тингловчилар. Худованд бизга маълум бўлган барча мавжудотларни ва биз кўриб турган хамма нарсаларни яратгандир. У ҳар қандай бошқа руҳдан фарқ қилади, чунки У чексиздир. Бошқа ҳар қандай руҳларни У яратган, ва улар чегараланган. Худо эса ҳеч нарса билан ва ҳеч нарсада чегараланмаган. Бу хақида бизларга Дониёр пайғамбар китобининг 6:26. ояти гапиради. “Абадий”-деган сўзнинг маъноси “чексиз” сўзидан кўра улуғроқ бир нарсани англатади. Баъзи ҳодисалар вақт билан чекланган бўлсада, фазода чексиз бўлиши мумкин.

Худонинг бошланиши йўқ ва охири ҳам бўлмайди. Фараз қилайлик келин куёв туйда бир-бириининг севгиси абадий лиги тимсолида улар бир бирининг қўлларига узук тақадилар. Анашу узукка яхшилаб эътибор берсак. Унинг боши ва охири яъни уланган жойи йўқдир. Худди шу сингари Худо абадийдур. “Азалдан ва илалабад Сен Тангрисан”-деди Забур куйловчиси Забур китобининг 89:3да. Биз билган ва билмаган хар қандай бошқа руҳнинг бошланиши бўлган, чунки уни Худо яратган, бироқ Худонинг Ўзини ҳеч ким ва ҳеч нарса яратмаган ва дунёга келтирмаган.

У азалдан бор эди ва бундан кейин хам бўлади. У ўзини дунёга келтирувчи ички абадий моҳиятга ва сиз билан бизга тушунарсиз бўлган бир кучга эгадир.“Мен – Ибтидо ва Интиҳодирман”, — дейди Худойи Таоло, ҳозир бор, азалдан бор бўлган, келажакда бор бўлғуси Сарвари коинот” .Ушбу оят Ваҳий китобининг 1:8да ёзилгандир. Худо – комил, ва шу сабабли У ўзгариши мумкин эмас. У хеч қачон ўзгармайди. Хар биримиз билган дунёдаги энг яхши инсон хам хохлаган пайтида яхши ёки ёмон тарафга ўзгариши мумкин.У азалдан қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича қолган ва ҳар доим шундай бўлади.

Ўзгарувчанлик чекланган мавжудотларга ва нарсаларга шунингдек инсонларга хосдир.Чексиз, абадий Худо Ўзининг мутлақ комиллигида қандай бўлса, шундайлигича қолади. У шундай дейди: “Мен – Худовандман, Мен ўзгармайман”.Ўқиб чиқишингиз учун сиз азиз тингловчиларга муқаддас китобдан баъзи оятларни таклиф қилмоқчи эдик. Малакиё 3:6; шунигдек Ибронийларга 13:8 ва Ёқуб 1:17 оятлар. Худонинг хусусияти – Унинг фаолиятини, Унга хос бўлган ҳамма нарсани аниқловчи Унинг моҳиятдир.

Баъзикишилар ва илоҳиётчилар бу хусусиятларини табий ва маънавий гуруҳларга ажратсаларда, уларни тушунтириб бериш осон эмас. Табий хусусиятлар – фақат Худога хос хусусиятлар бўлиб, бошқа ҳеч бир мавжудотга ўта олмайди. Маънавий хусусиятлар – Худо Ўзининг мутлақ баркамоллигида эга бўлган хусусиятлардир, бироқ Худо уларни қандайдир даражада Ўзининг Ижоди маҳсуллари бўлмиш инсонларга ва фаришталарга бериши мумкин. Худо ўтмишда ва келажакда бўлиши мумкин бўлган ҳамда ўтмишда бўлиб ўтган ва келажакда бўлиб ўтадиган барча ҳодисаларни қамраб олган ҳамма нарса ҳақида тўла ва мукаммал билимдан Ўзининг шуҳрати ва Ўзи ижоди маҳсулининг фойдаси учун мукаммал равишда фойдаланади. Бу эса албатта чексиз доноликдир. “Оҳ, Худонинг саҳовату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан?-деб айтади Римликларга мактубининг 11:33.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top