Бир кичик боладан унинг фақат битта Худо борлигини қандай билишини сўраганларида, у шундай жавоб берган экан: “Чунки фақат биттасига жой бор – У осмону ерни тўлдиради”. Биз аввал Худонинг чексиз эканлигини кўрган эдик, шунинг учун бу бола ҳақ деб бемалол айтишимиз мумкин. “Биргина Худодан бошқа Худо йўқ.” 1 Коринфяликларга мактуби 8:4. “Қулоқ сол, Исроил: Эгамиз Худо ягона Эгадир-деб айтади яна Мўқаддас китобнинг бошқа жойларида.Анашу ягона Худо бу Худо тирик Худодир.
Унга нола қилувчи хар бир инсонни У доимо эштишга таёр хам. Хурматли радио тингловчи мухлис тирик Худовандга нола қилиб илтижо қилишдан эринмайлик. У доимо бизга қулоқ тутади. Шу билан бирга анашу Худованд ҳаёт манбаидирдеилган Юҳанно мактубининг 1:4; бундан ташқари яна 5:26оятни хам ўқиб чиқишни сиз азиз тингловчиларга таклиф қилган бўлардик. Бутун ҳаёт Худодан чиқиб келади. У истаган инсон билан истаган нарсани амалга ошириши мумкин.
Агар эсласангиз Павлус Худонинг ажойиб хизматини амалга оширишдан аввал ким эди ва Худованд уни қандай қилиб шу даражагача ўзгартирди. Айнан шу мисол кўпчилик биродарларимизни хозиргача ўйлантиради. Тўғрисини айтганда бунга хечам иккиланишнинг хожати йўқдир. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек Худованд Буюқ ва қудратли Худованддир. Омин. Худо одамни “тирик жон” қилиб яратди. Буни биз Ибтидо китобининг 2:7 оятидан яхши биламиз. Бизга ато этилган ҳаёт Худодан чиқиб келади. Биз ўзимизнинг ҳар бир нафасизмиз учун Ундан миннатдор бўлишимиз керак.
Яна Ҳаворийлар мактубининг 17:28ояти ва Колосаликларга мактубининг 1:17оятларини кўриб чиқинг. Раббимиз доимо хар бир Ўзига тегишли бўлган инсоннларни асрайди. Кези келганда тўғрисини айтиш керак Масихий инсонларга ёмонлик қилувчи хеч бир инсон жазосиз қолмайди. Келинг шунга яраша бир оддий мисол келтириб ўтайлик. Бир оилада фақатгина бир ўғил фарзанд бор эди. Уни ота онасидан бошқа химоячиси йўқ экан. Кунларнинг бирида махалласидаги ака укалар шу ёлғиз болани уришади ва бола йиғлаб келиб бу хақида ўз отасига айтади.
Бу нарсани тўғри тушинган ота хеч иккиланмай ва ўғлининг бошқа ака укалари хуллас химоячилари йўқлигини яхши тушуниб боласини химоя қилиш учун шу махалладаги болалар билан учрашиб уларга, агар яна боламни хафа қилсаларинг сенлар билан бошқача гаплашаман деб айтибди. Махалладаги бу ака укалар унинг химоячиси борлигини яхши тушунишиб бошқа у болага қўл кўтаришмайдиган бўлишибди. Худованд ха худди шу отадек ўз фарзандларини яхши кўради ва доимо уларни хечкимга хафа қилдириб қўймайди.
Хафа қилганларни эса керагича жазолайди. Ха хурматли тингловчи дустлар биз ишонадиган Худованд шундай қудратли Худодир. Шунинг учун хам уни номига шон шарафлар ўқинг, шундай Худога ишонганингиз учун У билан фахирланинг. Раббимиз Исо хар биримизни Ўз панохида асрасин. Омин.