3:41

Муқаддас Китобни ўрганамиз 45

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда сизлар учун таёрланган эшттиришларимиздан бири. Келинг Хурматли тингловчи бугунги эшттиришимиз орқали, Худованд энг ёмон кўрган нарса қолаверса бутун инсонларни дўзах сари етакловчи бир нарса хақида сухбатлашсак. Сезган бўлсангиз керак азиз тингловчи бугунги эшттиришимиз гунох хақида бўлади. Бутун инсонларнинг отаси бўлмиш Одам Ато гуноҳ қилганида, биз ҳаммамиз у билан бирга бўлганмиз.

Шунинг учун, Исодан ташқари, бу дунёга келган ҳар бир одам гуноҳкор табиат билан туғилган. “Билган одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган”.-деилади Римликларга мактубининг 5:19 оятида. Кимдир айтиши мумкин мен хеч қачон гунох қилмаганман деб. Балки шундайдир. Келинг бир мисол орқали бутун инсонятнинг гунохкорлигини исботлашга харакат қилиб кўрайлик. Тасаввур қилинг эрталаб ишга кетаётган пайтингизда шошилиб куйлагингизни бош тугмасини нотўғри жойга қадаб қўйдингиз.

Энди охирги тугмани қадаётиб шуни кўришингиз мумкинки, барча тугмалар нотўғри қадалган. Сабаби бошидаги биринчи тугма ўз жойига қадалмаган эди. Худди шу сингари хар бир инсоннинг отаси бўлмиш Одам Ато яъни биринчи инсон бошида гунох қилди ва Худонинг кўз ўнгида гунохкор бўлди. Анашу гунох хар бир инсонга ўтди. Шунинг учун хам хар бир инсон гунохкор деб айтилади. Биринчи инсон Одам гуноҳ қилиб, бутун инсониятни азоб-уқубатга, ғам-аламга ўлимга ва маҳкумликка дучор қилди.

У бизнинг аждодимиз эди. Кейинчалик бизнинг ўрнимизга Ёзувларда “иккинчи Одам” ва “охирги Одам” деб аталган Исо Масиҳ Худонинг олдида турганиндай, у бизнинг ўрнимизга Худонинг олдида турган. Рабби Исо Одам Ато йўқотганини бизга қайтариб берди Бу ҳақда Римликларга 5-боб 19-оягининг охирги қисмида аниқ-равшан айтилади: “… бир Кишинг итоаткорлиги туфайли кўп одамлар солиҳ деб қабулга ўтадилар”, бу дегани барча инсонлар Худованд билан бирга дегани эмас албатта.

Кимки ўз юрагини Худовандга топшириб Отамиз олдида барча гунохларини тан олиб кечирим сўраган бўлса Худованд шуларни албатта Ўзи турган томанга олиб ўтади. Агар кимдир хали Худовандга ўз юрагини топширмаган бўлса у хали хам шайтоннинг қуллиги остидадир. Ундайларни эса Худованд Ўзидан узоқлаштиради.

Юқорида айтилгандай биз Одамдан мерос қилиб олинган гуноҳкор табиатда туғилганмиз: “Бир вақтлар…худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик”-деди Эфесликларга мактубининг 2:3 оятида.

Одам ўзининг гуноҳкор табиатини намоён қилиши учун унинг туғилганидан кейин қандайдир муддат ўтиши керак. Биз уни албатта намоён қиламиз ва шунинг билан ўзимизнинг гуноҳкор бўлиб туғилганимизга ҳеч қандай шубҳа қолдирмаймиз. Гўдакни гуноҳ қилишга ўргатишга зарурият йўқ. У гуноҳкор табиатни Одамдан мерос қилиб олган, шунинг учун гуноҳ унинг табиатида бор. Тавба қилганларни эса Худованд доимо қабўл қилишга таёрдир. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top