Муқаддас Китобни, Яъни Инжилни ҳар хил атайдилар. Кимдир-Муқаддас Китоб деса, яна кимдир Муқаддас Ёзув деб айтади айримлар эса Худонинг Каломи деб хам атайди. Агар “Библия” деган сўзнинг юнонча таржимасига чуқурроқ қарайдиган бўлсак бу сўз “Biblia” сўзидан келиб чиққан. Бошида бу сўз “китоблар” деган маънони берган бўлса, кейинчалик у бирликда – “китоб” маъносида қўлланила бошлади.
Бу сўз Муқаддас Китоб – Библияга жуда мос келади, чунки у, ҳеч қандай шак-шубҳасиз Худованднинг биз инсонлар учун берган Китобдир. Мўқаддас калом аслида икки қисимга бўлинади. Яъни Эски ва Янги ахд китобларига. Бу икки китоб эса ўз навбатида яна бир нечта китобларга бўлинади. Шунинг учун хам юқорида айтиб ўтганимиздек, китоблар маъносида ишлатилган бўлса керак. Муқаддас Китобни унинг келиб чиқиши муқаддас бўлгани учун “Муқаддас” дейдилар, чунки уни бизга Худо берган.
Худованд эса Мўқаддасдир. Уни яна “Ёзувлар” деб ҳам аташади. Бу сўз Муқаддас Китобнинг ўзида кўп яъни – 50 дан ортиқ марта бирликда ҳам, кўпликда ҳам қўлланилади. Павлус ўзининг Тимўтийга ёзган мактубида “муқаддас ёзувлар” иборасини ишлатади ушбу оятни Тимўтийга 2-мактубининг 3:15 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин. Эшттиришимизнинг бошида айтиб ўтганимиздек Муқаддас Китоб 2 қисмдан – Эски Аҳддан ва Янги Аҳддан иборат. “Аҳд” сўзи бу ерда “шартнома” ёки “келишув” маъносини англатади.
Эски Аҳд ўз ичига 39 китобни олиган бўлиб. Исо Масиҳ ер юзига келгунча Худо одамларга нажот бериш учун улар билан тузган шартноманинг тарихидур. Янги Аҳд эса 27 китобдан ташкил этган бўлиб, Масиҳ келганидан кейин Худо одамлар билан тузган нажоти ҳақидаги шартномадир. “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илохий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш тузатиш, солиҳлик йўлда тарбия бериш учун фойдалидир. Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади” –де айтади Тимўтийга 2-мактуб 3:16,17.
Довуд: “Эгамнинг руҳи мен орқали гапирган, тилимда таёрдир Унинг каломи”, -деган эди. 2 Шоҳлар китобининг 23:2. Салоникаликларга мактубида Павлус шундай ёзган эди: “Сизлар Худонинг каломини биздан эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Худо каломи сифатида қабул қилдингизлар. Бу калом ҳақиқатан Худо каломи бўлгани учун. сиз, имонлиларига таъсир қилмоқда. Хақиқатдан хам Мўқаддас калом инсонларга жуда кучли таъсир қилади.
Агар бирон саволга жавоб топиш учун қийналаётган бўлсангиз Худонинг каломидан албатта жавоб топишингиз мумкин. Бунинг учун эса Каломни синчиклаб ўқиб бориш тавсия этилади. Одамлар бу китобни Худонинг номидан ёзишлари учун Худо шундай қилди. Айрим пайтларда муқаддас инжил ўзгартирилган деган гаплар хам қулоғимизга чалинади. Биз ишонаётган Худованд хали хам ўзгармаган У Ўзини ва Ўз каломини химоя қилиши учун унда етарли куч хозир хам топилади.